0,01 сонияда яширинган сир
ЯНГИ КИТОБ
ЯНГИ КИТОБ
Вақтнинг энг кичик ўлчов бирлиги нима? Лаҳзадир эҳтимол?! Чунки сиз ҳам уни 0,01 сонияга тенг деб, ўқиган чиқарсиз. Лекин ана шу оний фурсатда одам боласи нималарга улгура оларкин?!
Файласуфлар, ижодкорлар умрга “бир лаҳзалик” дея бежиз сифат бермайдилар. Бу — абадиятга қиёсан жуда ўринли ташбеҳ. Дунё яралганидан буён ўтган миллион, балки миллиардлаб йиллар олдида бир инсон ҳаёти ҳатто киприк қоққулик вақтга ҳам баробар бўла олмас. Аммо бу гал шоир қаламга олган лаҳза бошқа:
... Тупроққа бош эгди шайтон,
Одамнинг қабрига,
Қазо васлига...
Қиёмат қойим ҳақида муқаддас китобларда ёзилган. Уни доимо ёдда тутишдан муддо эса ёмон ишлардан тийилиш, қинғирликлардан ўзни узоқ тутиш, нафсни жиловлаш, тазарру қилиш... Шоир эса ана шу шеър воситасида одамзотга умр ўткинчилигини ёдга солгандай бўлади. Ўзи мисолида, ўзлигини англаш мисолида:
...Бир лаҳза,
Лаҳзаки кўрдим ўзимни!
Бир лаҳза, лаҳзаки
Кўрдим ўлимни!
Бу таниқли шоир Уста Очил Ҳазратнинг яқинда чоп этилган “Мужда” номли шеърлар тўпламидан олинган сатрлар. Китобда инсон руҳияти манзараларини кўрасиз. Умидвор нигоҳларга нигоҳингиз тўқнашади. Шоир кўнглидаги тўлқинлару тўфонлар, соғинчу изтироб, армону муҳаббат чизгиларидан, уларнинг ўзига хос талқинидан ҳайратга тушасиз. Шеърнинг сеҳри, сўзнинг қудрату жозибаси қалбингизга муждалар келтиради...