Салкам 30 босма табоқдан иборат “Қувноқ-қувноқ болалар” тўплами “Ватан ишқи” шеъри билан очилади:

Серқирра истеъдод соҳиби Анвар Обиджоннинг равон ва закий шеърлари, ҳикмат тўла достонлари, рангин ҳикоялари, “билса ҳазил, билмаса чин” қабилидаги кўнгилни уйғотувчи юмористик асарлари фарзандларимизни мустақил ҳаётга кузатувчи қутлуғ остона вазифасини ўтайди. 

Шоир кичкинтойларнинг беғубор дунёсини бор ҳаваслари, қизиқиш ва интилишлари, болаларча содда қувликлари ва тўполонлари билан адабиётга олиб кирди ва бу сирли оламни ҳақиқий санъатга айлантирди. “Она ер” (Илк китоби. 1974 йил) Анвар Обиджон аталмиш бетакрор ва оташин сўз оламининг остонаси эди. Шоирнинг асосий мақсади фақат бола кўнглини ром этиш ва завқлантириш эмас, балки миллатнинг эртанги куни учун таянч бўладиган фикрловчи инсонни тарбиялаш экани аён бўлганди. Шу маънода матонат ва сабр-тоқат билан анъанавий жанрларни ҳам мазмунан, ҳам шаклан янгилади.

Камол топмас ҳеч бир миллат,
Қадрин баланд асролмаса.
Ўз юртини пок кўрпам деб,
Бургалардан сақлолмаса.

Болам, асли Ватан ишқи
Энг қудратли яроғ бизда.
Бу юртдаги ҳар уй – қалъа,
Ҳар бир терак – байроқ бизга!

Анвар Обиджон буюк ватанпарвар шоир эди. У юртга садоқатини кўз-кўзламади, бу илоҳий муҳаббатни ўзига хос ташбеҳлар силсиласида ниҳоятда ёрқин ва жонли тасвирлади. У 1973 йилда ёзилган шеърида маъжозий маънода: “Ўт пуркади милтиқнинг лаби, Кўкдан тошдек қулади ўрдак. Қамишзорда бошқалар каби Нечун писиб ётмади тентак? Тақдирга у беролмади тан, Севди эркин парвоз қилмоқни. Афзал кўрди писиб яшашдан, Юксакликда ҳалок бўлмоқни”, деган эди. Дарҳақиқат, ватан, она тупроқ ҳақидаги чин сўз милтиқнинг лабидан учган ўққа ўхшайди – фақат юракни нишонга олади.

Шоирнинг бир ўқиганда оддийгина таассурот қолдирадиган “Фуқаро” шеъри ҳам 1973 йилда ёзилган бўлиб, ҳали мустақилликкача 18 йил бор эди. У бир умр шеърдаги “Мақтаниб онт ичмасман, буюк меҳрим зўр қасам, Ватанимдан кечмасман, Бу элдан-да ажрамам” деган сўзларига, буюк фарзандлик меҳрига ва фуқаролик бурчига содиқ қолди. Турли жанр, турли мавзуларда ёзилган асарларининг бош моҳияти, ўқ илдизи Ватан мавзуси эканлиги унинг зиммасига катта масъулият юклади. Анвар Обиджон сўздан Ватан тиклади. Сўздан Ватанга ҳайкал қўйди. Истиқлол чечаклари – жажжи гўдакларимиз юрагига ҳайрат тўла самовий ташбеҳларда Ватан суратини чизаётган улуғ мусаввир, буюк донишманд Анвар Обиджон ижоди кўз илғамас уммонга ўхшайди...

Шоир болалар адабиётининг “тақдирга тан” бериб эски қолипда қолишини хоҳламади, кичкинтойлар ўзларининг учқур хаёллари ва ойдин умидлари билан “эркин парвоз” қилишларини орзулади.

Ҳар бир халқнинг миллий ўзлиги аввало туғилиб ўсган заминга, она тили ва маданий меросга, ўтмишга муносабатида яққол намоён бўлади. Булар аждодлар билан авлодларни боғлайдиган занжир, ҳеч қачон эскирмайдиган мангу қадриятлардир. Шоир ижодида она тили ва она юрт мавзуси эгизак тушунчаларга айланиб, шеърдан-шеърга мукаммаллашиб борди: “Нодонларга арзим йўқ менинг, Сўздан маъно термайди улар, Номардлардан қарзим йўқ менинг, сўрасам ҳам бермайди улар. Она юртим, сенга арзим бор, Ҳақ сўз айтсам бўлгил мен томон. Онажоним, сендан қарзим бор, У вужудим, танамдаги жон”. Мана шунақа. Қуруқ панд-насиҳат, кўпчилик ўрганиб қолган баландпарвоз таърифу тавсифлар шоир ижодига бутунлай ёт. Шунингдек, шоир эсда қоларли бадиий образ яратишда тақлидий ва тасвирий сўзларни ҳам маҳорат билан қўллайди. Масалан, қушлар ёки ҳайвонларни, ҳатто буюмларни тасвирлар экан, уларга хос товушларни эслатиш орқали болаларга ўша образни тезроқ тасаввур қилиш имконини беради: “Киролмадим ромингиздан, Чакка-чук, чакка-чук. Тешиб тушдим томингиздан Чакка-чук, чакка-чук. Томчилайман бошингизга, чакка-чук, чакка-чук, Тегиш учун ғашингизга Чакка-чук, чакка-чук” (“Чакка қўшиғи”) ёки “Мен кичкина Чумчуқман, Чириқ-чиқ. Лайлакдан сал пучуқман, Чириқ-чиқ. Сиз уринманг дон сочиб, Чириқ – чиқ, Ўзим ейман опқочиб Чириқ- чиқ” (“Чумчуқ қўшиғи”). Иккинчи шеър доно халқимизнинг “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди” деган мақолини эсга солади. Анвар Обиджон бу услубдаги баъзи оҳангдор шеърларида изтироб ва дард устунлик қилади: “Шамол хомуш еляпти, Ла-ла-лай... Қўшиқ айтгим келяпти, Ла-ла-лай... Мен куйлайман нечун гоҳ? Ла-ла-лай... Йиғламаслик учун... Оҳ! Ла-ла-лай...” Оҳанги ўйноқи, мазмуни теран бу шеърларда шоир ўхшатиш, жонлантириш, такрор каби тасвирий воситалардан ғоят усталик билан санъаткорона фойдаланади. Улар шеърларнинг жозибадор ва таъсирчан бўлишини таъминлайди, кичкинтойларни уларнинг ўзларига тушунарли тилда табиат мўъжизалари, олам жумбоқлари билан таништиради.

Аммо афсуски, Анвар Обиджон асарларининг лингвопо этикаси, хусусан аруз вазнидаги машҳур “Булбулнинг чўпчаклари” туркуми, саломномалари, хатлари ва достонлари, ҳикоя ҳамда қиссалари, публицистикасида қўлланган бадиий санъатлар, поэтик кўчимлар, фақат унинг услубигагина хос тагдор қочиримлар, мақол ва иборалар ҳалигача махсус ўрганилмаган, улар ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди.

Шоирнинг исёнкор шеърлари маданий мерос билан замонавий маънавий тамойиллар ўртасида руҳий алоқа, ўтмиш билан бугун, ўтмиш билан келажак орасида олтин кўприк ўрнатди. “Тили ўзга ғанимлар Уйимизни титишди. Фақат Ватан ишқини Ўғирлолмай кетишди” (“Қирғиз дўстимга”, 1978 йил) “Кўнглинг ўзи нима истар, Тўғрисини айтсанг-чи. Керагини олдинг, етар, Ўз уйингга қайтсанг-чи. Аланглайсан олазарак, Ортга қайта олмайсан. ...Сенга менинг ерим керак, Очиқ айта олмайсан” (“Истилочи”, 1981 йил) Зеро, илмий-маданий меросдан фахрланиш ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда асосий омил ҳисобланади.

Серқирра истеъдод соҳиби Анвар Обиджоннинг кейинги йилларда ёзилган шеърлари қаъридан юрт тақдирига дахлдорлик, шукроналик оҳанглари жаранглаб туради. Уларда шоирнинг эътиқоди, бедор қалби, ҳеч кимникига ўхшамайдиган услуби, туғма иқтидори акс этган. Яна бир шеърида, “Туғилдингми – самар қолдир, Ўзлигингдан хабар қолдир”, дейди. Ўзбек адабиёти хазинасини бойитган, Ватанимиз шуҳратига шон қўшган бу рангин, жозиб ва фалсафий асарлар ҳикматгўй шоир, донишманд муаллим Анвар Обиджоннинг хокисор ўзбеклигидан, бетакрор ўзлигидан қолган, ҳали кўплаб янги авлодларга етиб борадиган бебаҳо, мунаввар хабарлардир...

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг Ватан ҳақидаги ҳар битта шеъри алоҳида ҳодиса, алоҳида асар, ҳали узоқ йиллар ўрганиладиган, ҳар эслаганда юракка фахр ва ифтихор бахш этадиган сабоқ – буюк ватанпарварлик дарсидир... “Темур бобо ривояти” шеърида шоирнинг ўзи айтганидек бу дарсларнинг мағзини ҳали узоқ йиллар ўрганамиз...

Бобонг сенга айтмаган бир арзи қолди,
Ҳали ўтиб бўлмаган бир дарси қолди,
Шунча мерос бериб ҳам бир қарзи қолди,
Бу гапларнинг мағзин чақиб улғай, болам...

Ҳулкар Ҳамроева,
филология фанлари номзоди,
Анора Ҳожиматова,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика
факультети талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзлигингдан хабар қолдир...”
Маданият
13:39 / 21:04:2020