«Ўзбекнефтгаз» яна янги қудуқ очди
Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қўшимча» газконденсат конидаги 9-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қўшимча» газконденсат конидаги 9-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Ушбу қудуқда 2176-2169 м, 2162-2159 м интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилиши натижасида ундан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Эслатиб ўтамиз, «Қўшимча» газконденсат кони Бухоро Вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, у 2016 йил апрель ойида ишга туширилган.