«Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонунига 30 йил...
30 йил... Бир қарашда тарих учун бир чимдимдек бўлсада, аммо у ана шу тарихнинг навбатдаги саҳифалари учун ўзига хос ўтиш раундидир. Бошқача айтганда, шу босқич ўтилмасдан қолмайди-да.

Қонун 1990 йил 31 октябрда 152-XII-сон ва «Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида»ги (Ж – жумҳурият) деган ном билан қабул қилинган эди. Ушбу санадаги қонун матнида 40 модда мавжуд эди. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССР Конституцияси (асосий қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сонли Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССЖ» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Шунингдек, «Қорақалпоғистон АССР», «Қорақалпоғистон МССЖ» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Қорақалпоғистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган. Шаклан яна бир ўзига хос жиҳат камдан-кам қонунларимизда «муқаддима» учрайди. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонун ана шундай кам сондаги қонунлардан биридир. Ўтган йиллар мобайнида қонундан 7 та модда чиқарилиб, 3 та янги норма киритилди. De yure/de facto ҳозирда 36 та моддадир.
Қонун билан Республикада биринчи марта мулкий ҳуқуқ тан олинди ва қонун билан муҳофаза этиладиган категория эканлиги, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши белгиланди. Қонун ўша давр, тарих ва мафкуравий жиҳатдан ўта прогрессив аҳамиятга эга эди.
Қонунга кўра, мулкнинг кенг шакллари эътироф этилди. Мулкдор ўз мулкидан қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширадиган бўлди.

Мулк ва мулк шакллари барча макон ва замонларда узоқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган. Кишилар (шахслар) ўз қўлларида тўплаган мол-мулк (бойлик)ларига қараб, айтиш мумкинки, уларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеи белгиланган. Мулк шакллари барча даврларда икки хил маънода талқин этилган. Биринчидан, иқтисодий маънодаги мулк шакллари, иккинчидан, юридик маънодаги мулк шакллари.
Умумий қоидага кўра, иқтисодий маънода мулк айнан кимга ёки кимларга фойда келтиришига қараб шаклларга бўлинса (айни ушбу қонун айнан шу нуқтаи назардан мулкни шаклларга бўлган), юридик маънода эса мулк моддий неъматларнинг субъектларга тегишли бўлишига (айнан ашёга нисбатан тасарруф этиш элементининг тегишлилигига қараб) кўра шаклларга ажратилади.
Мулкнинг шаклларга бўлиниши хусусида фанда турлича қарашлар мавжуд. Баъзилар «мулк шакли» ибораси ҳуқуқий мезон эмас, аксинча иқтисодий мезондир, дейдилар. Бу ҳолат, биринчидан, мулк шакллари иқтисодий мезон сифатида нафақат мулк ҳуқуқи шаклида ҳуқуқий аҳамият касб этади, балки бошқа шаклда ҳам аҳамиятлидир; иккинчидан, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлардаги мулк субъектлари ҳар доим бир хил эмаслиги билан ифодаланади. Шундай экан, иқтисодий маънода мулкнинг бир неча шакли бўлиши мумкин, юридик маънода эса фақат битта мулк ҳуқуқи мавжуд.
Дарҳақиқат, мавжуд ашёга (ёки мол-мулкка) битта мулк ҳуқуқи шакли мавжуд, яъни мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ ҳуқуқлар мажмуи – мулк ҳуқуқининг ягона шаклини ташкил этади. Бироқ мулкнинг ягона шакли мавжуд бўлсада, мулк ҳуқуқи тегишли бўлган субъектлар турли-тумандир. Булар фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланган фуқаролар, юридик шахслар ва давлат бўлиб, ана шу субъектларга тегишли мол-мулклар шартли равишда, яъни мол-мулкни бошқариш ва унга нисбатан мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда қулайлик туғдириш ҳамда мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик ҳолатларини аниқлаштириш мақсадида хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларига бўлинган (Фуқаролик кодекси, 167-модда).
Хусусий мулк, ўз навбатида, фуқаролар мулки ва нодавлат юридик шахслар мулкидан иборат бўлса, оммавий мулк (давлат мулки) республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк)га бўлинади. Юридик шахслар бир вақтнинг ўзида фуқаролар томонидан ҳам, давлат томонидан ҳам ташкил этилиши ҳисобига уларнинг мулки юқоридаги икки мулк шаклига киритилади.
Шу ўринда миллий қонунчилигимиздаги «мулк шакллари» билан боғлиқ «коллизия»ни ҳам айтиш керак. ФКнинг 167-моддаси мулкнинг хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларини нормаласа, «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 1993 йил 7 майдаги таҳрири мулкнинг қуйидаги шаклларини белгилайди:
- хусусий мулк;
- ширкат (жамоа) мулки;
- маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (коммунал мулкдан) иборат давлат мулки;
- аралаш мулк;
- бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулки.
Бу ерда бизни қизиқтираётган масала битта предметни, муносабатни, воқеликни, хатти-ҳаракатни иккита қонун икки хил таърифлашидадир. Агар ўхшатиш мумкин бўлса, «Семеренко» навли олмани ФК бошқа бир шакл-шамойилда, мазмун-мундарижада, жорий қонун эса, бошқача талқин қилмоқда. Тўғри, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 16-моддасига кўра, «тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади...».
Ушбу норма талабидан келиб чиқсак, албатта, ФКнинг нормаси амал қилади. Аммо нафсиламрини айтганда, қолаверса, юридик ракурсдан туриб, баҳо бериладиган бўлса, бу қонунчилигимиздаги ўзига хос кемтикдир. Уни тезда бирхиллаштиришимиз лозим бўлади. Фикримизча, бу ерда қайси бир қонундаги ҳолатни қолдиришни жиддий мушоҳада қилиш лозим. Айниқса,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф–5464-сон Фармойиши кун тартибига қўйган – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси доирасида бу ҳол янада аҳамиятлидир. Концепцияда мулк шаклларини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш – соҳадаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Зеро, мулк тақдири, унинг ҳуқуқий режими нобарқарор бўлмаслиги керак.
Мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар фонида ҳозирги шароитда давлат мол-мулки «географияси»нинг қисқартирилиши мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга туртки бўлди.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давом эта бориб, бир пайтлар фуқароларимизнинг тасаввурида фақат ва фақат давлат мулки объекти бўлиши мумкин бўлган мол-мулклар, комплекслар ва қатор объектлар ҳам давлат тасарруфидан чиқарилди. Бу жараён янги форматда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6096-сон Фармони бу бордаги яна бир йирик қадам бўлди. Унга кўра, иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушини кескин қисқартириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда: бир қисм йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари (“Навоий кон-мeталлургия комбинати” АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, “Ўзбeкистон тeмир йўллари” АЖ каби) трансформация қилинмоқда; бир қисм давлат иштирокидаги корхоналар (“Олмалиқ кон-мeталлургия комбинати” АЖ, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ) корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган тизимга ўтказилмоқда; бир қисм корхоналар давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилмоқда («Пискент пахта тозалаш» АЖ, 109 номдаги газета, нашриёт ва журналлар, «Оромгоҳ» ДУК (Чорвоқ) каби); бир қисм давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилмоқда («Афросиёб Палас» ДУК меҳмонхона мулкий мажмуаси (Самарқанд), «Сижжак» дам олиш маскани (Бўстонлиқ), «Ичан қалъа» меҳмонхонаси мажмуаси (Тошкент) каби).
Мақсад аниқ: бозор механизмларига ўтиш, янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринлари яратиш.
30 йил аввал бошланган мулкий плюрализм бугунги кунда ушбу бекатга келди. 2020 йил 1 декабрга қадар «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ва «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам топширилди. Бу ўз-ўзидан «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунни тубдан ўзгартириши, шубҳасиз.

Миродил Баратов,
юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори
юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори