Тўрт қаватли замонавий мажмуада озиқ-овқат, саноат, радиотехника маҳсулотлари, дори-дармон, кийим-кечак, маиший жиҳозлар билан савдо қилувчи супермаркет, ресторан ва кафелар, кинозал, болалар аттракционлари, тиббиёт хоналари жойлашган.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, сервис, маиший хизмат ва савдо хизмати кўрсатиш сифатини халқаро андозалар даражасида ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Андижон шаҳрида фаолият бошлаган “Ўзбегим” кўп тармоқли савдо мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш учун 10 миллиард сўм ва 1 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланди.

Бир вақтнинг ўзида 4 минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга янги мажмуада 320 киши иш билан таъминланди, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир.

– Шундай муҳташам, замонавий мажмуада ишлаётганимдан бахтиёрман, – дейди Андижон транспорт ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Нодира Эргашева. – Бундай савдо мажмуаларини авваллари фақат киноларда кўрар эдик. Мана, энди нафақат кўраяпмиз, балки хизмат қилмоқдамиз.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон шаҳрида “Ўзбегим” кўп тармоқли савдо маркази иш бошлади