“ЎзА хабарлари” (+видео)
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган энг муҳим хабарлар талқини, ҳафта янгиликлари, сайтимизда ёритилган долзарб, таҳлилий материал ва шарҳларнинг қисқача мазмуни билан энди ҳар ҳафта бошида ЎзА расмий ахборот агентлигининг "ЎзА хабарлари" лойиҳаси орқали ҳам танишиб борасиз.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган энг муҳим хабарлар талқини, ҳафта янгиликлари, сайтимизда ёритилган долзарб, таҳлилий материал ва шарҳларнинг қисқача мазмуни билан энди ҳар ҳафта бошида ЎзА расмий ахборот агентлигининг "ЎзА хабарлари" лойиҳаси орқали ҳам танишиб борасиз.
9 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони эълон қилинди.
10 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида” фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони эълон қилинди.
10 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюрди ва Президент мактаби фахрий меҳмонлари китобига ўз дастхатини қолдирди.
11 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида яна бир муҳим видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. У кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланди.
12 сентябрь. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони эълон қилинди.
13 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чироқчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида” фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.
14 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида бу йил биринчи маротаба ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Давлатимиз раҳбари иш бошлаган саноат корхоналари фаолияти билан танишди, шу билан бирга, вилоят фаоллари, зиёлилар билан ҳам мулоқот ўтказди.
15 сентябрь. Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий байрам – Мустақиллик куни билан Никарагуа, Коста-Рика, Гондурас, Гватемала Президентларига табрик йўллади.
ОЛИЙ МАЖЛИС: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида энг муҳим ва долзарб мавзулар муҳокама марказида бўлди. Жумладан, тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича ҳам қатъий қарор қабул қилинди.
ТАЙИНЛОВЛАР: 9 сентябрь. Дилбар Ғуломова Мухамедхановна Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
12 сентябрь. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Хусанов Нозим Бахтиёрович номзодини маъқулладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлигига Минҳожиддин Ходжиматов тайинланди.
13 сентябрь. Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими, шунингдек, Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тасвирчи: Ёқуб МЕЛИБОЕВ
Монтажчи: Нишонбой АБДУВОИТОВ