Аввал хабар берганимиз каби, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазамалар мажмуасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан анъанавий “UzCharmExpo” чарм, пойабзал ва мўйна 11-халқаро кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда.

Анжуман экспозициясидан 3500 ортиқ маҳсулот намуналари жой олган бўлиб, энг замонавий чарм-пойабзал, мўйна маҳсулотларини ана шу ерда учратиш мумкин. Улар орасида қўшма корхона шаклида фаолиятини ташкил этиб, қоракўл терисидан турли хилда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқараётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Қашқадарё вилояти Косон туманида фаолият юритаётган Ўзбекистон- Белорус қўшма корхонаси ана шундай корхоналардан бири бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 95 минг доллар миқдорида экспортни амалга оширди.

–Ҳудудимизда етиштирилган қоракўл ва белорусдан келтирилган норка терисидан аёллар,болалар ва эркакларга бош кийимлар тикамиз, –дейди корхона директори Шамсиддин Тошмуродов. – Айни вақтда уларни тури 15 хилга етди. Шунингдек, ҳарбийларга уст кийимлар, аёллар ва болаларга нимчалар, пальтолар ҳам тайёрлаймиз. Теридан қилинган ёстиқ ва жойнамозлар ҳам кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Айни вақтда ишлаб чиқариш сифатини янада ошириш учун Туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Улардан келтириладиган технологиялар кўмагида қоракўл билан бир қаторда қўй терисига ҳам ишлов бериш ва маҳсулот тайёрлашни мўлжаллаб турибмиз. Чунки, юртимизда қўй териси ҳам жуда кўп.

photo5276411656244669475.jpg

Шу ўринда биз тадбиркордан “қўй териси билан қоракўлни нима фарқи бор? Уларга ишлов бериш жараёни қандай кечади?” дея сўраганимизда албатта фарқи борлигини тушунтирди.

–Қўй терисини териси ва жуни қоракўлга нисбатан қалин бўлади. –дейди Ш. Тошмуродов.– Шунинг учун қўй терисини қайта ишлаш жараёни узоқ давом этади. Қоракўлга ишлов бериш унча қийин эмас. Арпадан ёрма қилиб, шу билан ишлов берамиз. Ҳаммаси экологик тоза бўлиб, кимёвий ҳеч нарса қўшилмайди. Қўй терисидан ҳарбийларга пальтолар, завод ва фабрика ишчиларига махсус нимчалар тикамиз. Улар табиий жараёнда жуда иссиқ бўлиб, танани совуқдан яхши сақлайди.

Айни вақтда корхонада янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Ана шунда яна қўшимча 20 иш ўрни яратилади.

Қайд этиш жоизки, айни вақтда корхона қошида қоракўлчиликда янги навларни яратиш борасида наслчилик ишлари ҳам олиб борилмоқда. Натижалар эса қувонарли. Қоракўлнинг йўқолиб бораётган юзлаб тури қайта тикланиши кутилмоқда.

Яна бир гап айни вақтда тизимда экспорт географияси ва ҳажми, айниқса, хорижий бозорларга айнан юқори қийматли тайёр маҳсулотларни етказиб бериш ҳисобига экспорт структураси ўзгармоқда. Агар рақамларга назар ташласак, 2017 йилда экспортдан келган тушум 105,1 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг якуни билан 197 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кутилмоқда Ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан 1,9 баробарга кўп бўлиб, 2025 йилга келиб эса экспорт кўрсаткичлари 1,5 миллиард доллардан ошиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўй терисидан либос кийиб кўрганмисиз?