“Ҳумо“ бугун Пекин жамоаси билан ўйнайди
Хоккей бўйича Тошкентнинг “Ҳумо“ жамоаси Олий хоккей лигаси доирасида Хитой клубларига қарши ўйинларни ўтказмоқда.
Хоккей бўйича Тошкентнинг “Ҳумо“ жамоаси Олий хоккей лигаси доирасида Хитой клубларига қарши ўйинларни ўтказмоқда.
“Ҳумо“ жамоаси Хитойдаги илк ўйинини Пекиннинг “ОРДЖИ“ жамоасига қарши ўтказиб, рақибларини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Бугун, 25 ноябрь куни “Ҳумо“ клуби Пекиннинг бошқа бир жамоаси – “КРС-БСУ“га қарши ўйин ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо“ шу кунгача ОХЛ доирасида 26 ўйин ўтказган ва 28 очко тўплаган ҳолда 19-ўриндан жой олган. “КРС-БСУ“ эса 27 ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, жадвалнинг 31-поғонасидан ўрин эгаллаган.