Халқимиз орзули халқ. Тўй қилай, уй олай, фарзандларим учун машина олай, деб йиғинади.

Бир иш қилмоқчи бўлсак, қўни-қўшни, қариндош-уруғдан сўраймиз. Бу қон-қонимизга сингиб кетган. Яқинда қўшнимиз чиқди. Бизнинг машинамиз бор. Шу боис нияти машиналарнинг нархини билиш экан. Яхши ниятда 22 ёшли ўғлини уйлантиргунича машина олмоқчи экан.

– Ўзим машина минмай элликка кирдим, – дейди Мажид ака Мардонов. Лекин афсусланмайман. Аммо ўғлим учун онаси билан беш йил йиғиндик. Яхши ниятда янги машина олмоқчимиз. Сингиллари бўйи етгунича машинали бўлсак, тўйларимизда хизмат қилса, дегандик. Шу кунларда иш ҳам йўқ. Ётиб еганга тоғ чидамайди.

Ҳисоб-китоб қилингач, янги машинанинг унча қиммат бўлмаган бир тури учун уларнинг маблағи етмади. Маслаҳатлашиб, автокредит олармиз, деган қарорга келишди. 2-3 кун банклардаги кредитлар суриштирилгач, бу ҳам уларга тўғри келмаслиги маълум бўлди. Кредитни олиш учун даромад ҳисоб-китоб қилинар экан, уларнинг кредитга машина олиш фикри хомхаёл бўлиб чиқди.

Ҳамма ҳам олий маълумотли бўла олмайди. Ёки ҳамманинг ҳам қўлида бир ҳунари йўқ. Ҳовли-жойи ҳам фойдаланишга яроқсиз бўлса, ундан ёмони йўқ.

Қўшни эр-хотинлар кунлик ишларга чиқиб кун кўрарди. Тўрт фарзандни катта қилаяпти. Ҳозир ишнинг ҳам «чўғи» паст. Йиққан-терганини ҳам ишлатиб қўймаслик, орзу-ҳавас учун машина сотиб олмоқчи бўлсаю, бунинг ҳам имкони топилмаса. Рўзғоридан орттириб, ейиш-ичишдан тийиб, йиллаб йиққани битта машинага етмаса.

Халқимиз жуда саховатли эл. Кўнгил олиш учун ўз еб турган нонини яқинига беришдан оғринмайди. Қўшнимизнинг эзгу нияти, тақдирига шукрона айтиб, «яна йиғаверайликчи, бир гап бўлар», деб бошини хам қилгани бошқа қўшниларнинг кайфиятига таъсир қилди. Қўни-қўшнилар маслаҳатлашиб, етмаган пул йиғилди. Янги машина учун автосалонга тўлов қилган инсоннинг қувончини тасвирлашга сўз ожиз. Аммо ҳар доим ҳам бундай имконият бўлмаслиги мумкин.

Шундан сўнг банкларнинг сайтларига кирдим ва автокредитлар бўйича маълумотларни ўргандим. Масалан, Халқ банкининг сайтида билдирилишича, автокредитлар сотиб олинаётган автомашинанинг нархига мувофиқ белгиланади. Муддати 12 ойдан 36 ойгача, Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 30 фоизни ташкил этади.

«Туронбанк»да эса талабгор автокредит олиш учун кредит суммасининг камида 25 фоиз миқдорида ўз маблағини банкнинг «ТҚЎ-талаб қилиб олингунча» жамғарма депозит ҳисобварағига бошланғич бадал сифатида топширади. Автокредит бирламчи бозордан шартнома суммаси миқдоридан ошмаган миқдорда 1-3 йил муддатгача, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

Кредит (бирламчи бозорда) 3 йилгача берилиши мумкин, бошланғич бадал миқдори 25 фоиздан – 35 фоизгача бўлса, йиллик фоиз ставкаси 30 фоиз. Агар бошланғич бадал миқдори 35 фоиз ва ундан юқори бўлса, 3 йилга йиллик фоиз ставкаси 28 фоиз миқдорида бўлади. Шунингдек, автокредит 1 йил муддатга (узайтириш ҳуқуқисиз) 35 фоиз бошланғич бадал шакллантирилган ҳолда йиллик 26 фоизли ставкада ажратилади.

Автокредит иккиламчи бозордан базавий ҳисоблаш миқдори (БХМ)нинг 1000 баробари миқдоридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатгача, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.

Кредит фоизлари иккиламчи бозорда ҳам бошланғич бадал тўловига қараб, 30 фоиз, 28 фоиз ва 26 фоизгача белгиланган.

«Ҳамкорбанк»даги автокредитларнинг шартлари бўйича бирламчи бозор учун кредит муддати, бошланғич тўловига қараб, йиллик тўлов 28-30 фоизгача бўлиши белгиланган.

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки маълумотларига назар солдик. Кредит муддати 36 ойгача. Бошланғич бадал транспорт воситасининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорида тўланганда йиллик фоизи 28 фоиз этиб белгиланган.

Мазкур банкда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб йиллик тўлов фоизи 22 фоизни ташкил этиши ҳақидаги маълумот берилгани қувонарли. Бу ҳам аҳолига енгиллик беради. Шунингдек, банкларда 3 ойлик имтиёз деган маълумот ҳам жойлаштирилган. Аммо суриштирувлар натижасида бу маълумот ҳар доим ҳам амалда бўлмаслиги маълум бўлди.

Ҳа-я, маълумот учун бу каби кредитлар фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун ажратилади.

Айни вақтда "UzAuto Motors" акциядорлик жамияти машиналарининг талаб юқори бўлган, жуда кўпчилик юртдошларимизни қизиқтираётган "Nexia-3" автомашинасининг нархи 87 миллион 320 минг сўм. Тахминан бошланғич бадал учун 22 миллион сўм атрофида пул тўласангиз, биринчи йил давомида 3 миллиондан – 3 миллион 900 минг сўмгача бўлган маблағ тўланади. Агар 40 миллион сўм (салкам 50 фоизи) тўланса, 2 миллиондан 2 миллион 800 минг сўм атрофида тўлов қилинади.

Хўш, юртимизда бир ойда айнан шунча даромадга эга бўлганлар қанча? Машина олиш истагида бўлганларчи? Оддий ишчилар, ишсизлар қанча?

Саволларнинг жавобини ўз аҳволини биладиган аҳолигина билади. Расмий маълумотларга кўра эса, айни вақтда, юртимизда ишсизлар сони 2 миллион нафарга ошган.

Бугун аҳоли турмуши ижобий маънода анча ўзгарган, яхшиланган. Аммо орамизда ўз юртида қурилаётган уйни, ўз юртида ишлаб чиқариладиган машинани орзу қиладиган юртдошларимиз ҳам кўп. Демак, даромади кам бўлган фуқаролар учун янги машина олиш орзулигича қолаверадими?

Юртимизда камбағалликни қисқартириш борасида хайрли ишлар, амалий тадбирлар бошланди. Бу ташаббус кенг қулоч ёзиб, ҳар бир юртдошимиз фаровонликка эришса, юрт равнақ топади. Аҳоли фақат уй ва машина олиш учун пул йиғиши керак эмас, албатта. Ҳамма яхши яшашга ҳақли.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшнимиз машина олди...