“Қизилқумцемент”нинг янги линияси
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида яна бир янги линия – еттинчи тегирмон ишга туширилди.
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида яна бир янги линия – еттинчи тегирмон ишга туширилди.Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 15 декабрда қабул қилинган “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ушбу тегирмоннинг ишга туширилиши билан “Қизилқумцемент”да йилига қўшимча 350 минг тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, ўнга яқин янги иш ўрни очилди.
– Янги линия соатига 80 тонна М400 маркали цемент ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти директорининг капитал қурилиш бўйича ўринбосари Мурод Исломов. – 2015 йилда унинг иккинчи босқичи ишга туширилади. Шунда М500 маркали цемент ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.