«Ҳижрон кечалари ғоятда узун»
Китоб – қудратли куч. Уни неча бор ўтга ташлаб ёққанлар ўтмишда. Жоҳилларча ёқилганига ишонмайман. Ақл билан, унинг мислсиз кучидан чўчиб ёқилган.
Мутолаа
Шундай китоблар борки, сен узоқ йиллар ишониб юрган, сайқалланган, жило берилган ўтмиш, тарих юзидан пардани юлиб ташлайди. Очилган ҳақиқат сени танг қолдиради, эсингдан оғдирай дейди. Ҳақиқат эса аччиқ, оғриқли... Шундай бўлса ҳам у барибир Ҳақиқатда! Ихтиёрсиз уни танлайсан. Унинг кучи ҳам шунда.
Мен учун шундай китоб беларус адибаси Светлана Алексиевичнинг «Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси» ҳужжатли асаридир. У менинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақида билганларимни кўпик мисоли йўққа чиқарди. Ғолиб совет халқининг, уруш аёлларининг бир неча ўн йиллар давомида тилга олинмаган фожиалари, азоблари, хўрликлари акс этган бу китобда.
Биз мактаб дарсликларида ўқиганимиз, фильмларда кўрганимиз, китобларда ёзилганидек қаҳрамонликлардан иборат эмас экан уруш. Унда пулемётчи оддий аскар Анастасия Медведкинанинг хотираларидан шундай парча келтирилади: «Мени сўз топа олади, деб ўйлайсизларми? Қандай отганимни айтиб бера оламан, қандай йиғлаганимни эса йўқ. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Битта нарсани аниқ биламан: урушда инсон ваҳший ва сирли бўлиб қолади...
Сиз ёзувчисиз. Ўзингиз бирор нима ўйлаб топинг. Ёрқинроқ нимадир. Бит, чирк, қусуқ бўлмасин... Ароқ ва қон ҳиди ҳам... Ҳаёт каби даҳшатли ҳам бўлмасин...»
Бу китобни ўқиб чиққанимдан кейин Иккинчи жаҳон урушига бағишланган кўпдан-кўп қаҳрамонлик асарлари ўз қимматини йўқотди, аввалги ишонч ўрнига иккиланиш, шубҳалар пайдо бўлди. Танганинг иккинчи томони ҳам борлиги ёдимга тушди.
Аммо ўзбек адабиётида Иккинчи жаҳон урушига бағишланган шундай асарлар борки, уларнинг қаҳрамонлари сизу бизга таниш инсонлар, оталаримиз, оналаримизнинг ўтмишидир. Уруш мамлакатимиздан олисларда кечди. Бироқ унинг акс-садоси энг чекка қишлоқларга ҳам етиб борган эди. Буни улуғ шоир Эркин Воҳидов шундай таърифлаган эди:
Даҳшат солиб кезаркан у дам
Узоқларда жанг гулдуроси,
Бизнинг қишлоқ кўчасида ҳам
Янграр эди
Акс садоси.
Биласизми, ҳар қандай мураккаб даврнинг ҳам ўзига яраша қувончу ташвишлари бўлади. Ўрта мактабни битирганимга ҳам ўттиз йилдан ошиб қолди. Ўқувчилик йилларим билан бугунги кун ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Кўплаб тенгдошларим қатори менинг ҳам болалигим бўлмаган. Эрта баҳордан декабрь ойининг охирига қадар далада эдик. Болалик, ёшлик йилларимиз пахта эгатларига сочилиб кетди...
Аммо бизнинг болалигимизни ўғирлаган мураккаб ўша замонда китоб аталмиш бир нур бор эди. У бизни бирлаштирар, қалбимизни ёруғ ҳисларга ошно этарди, гўзал орзу-умидлар билан кўнглимизни ўстирарди. 12-15 ёшдаги қизлар, қизалоқлар ўқиган китобларимиздан гапирар эдик. Беҳад, беҳудуд дала йўлларида янграган шеърлар. Шоир Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достонини деярли ҳамма ёддан биларди. Биздан бироз катта Иноят дугонамиз эса Абдулла Ориповнинг «Аёл» шеърини ёд айтганида кенг далаларни енгил эпкинлару муаттар шеърий оҳанг эгалларди...
Юқорида айтганимиздек, урушга бағишланган барча асарлар ҳам бугунга келиб, ўз қимматини сақлаб қололгани йўқ. Эркин Воҳидов шу мавзудаги «Нидо» достонини 1964 йилда ёзган эди. Достоннинг тўлиқ вариантини ўқиганмисиз? Ёдингиздами? Келинг, шу дардли достонни яна бир варақлайлик...

Ўқиймиз:
Отажон!
Мен ахир қутлуғ бу сўзни
Йигирма йил олмадим тилга,
Йигирма йил сақладим дилда.
***
Бағрим ўйиб,
Бу кун менга бермоқда азоб
Сизнинг кўксингизни тешган қора ўқ.
Силқиб оқаётир
Кўкрагимдан қон.
Қалбим ўртамоқда сўнгсиз армоним...
Етимлик... Оталари урушда ҳалок бўлган кишиларни кўрганман. Аммо улар болалик кезларим ўзлари ота эдилар. Уларнинг етимликда чеккан азобларини катталардан эртак эшитгандек эшитганман. Етимлик жуда қайғули эканлигини билардим, аммо уларнинг чеккан азобларини, дардларини барибир ҳис қила олмаганман. Бу – урушнинг биргина фожиаси.
Болалик хотираларимда бир нечта инсонларнинг қиёфаси сақланиб қолган. Биз, болаларга доим табассум билан боқувчи, сира жаҳли чиқмайдиган Меърож бобони эслайман. Бир қўллари йўқ эди. Урушнинг энг оғирини кўрган, дейишарди катталар.
Ҳаётсеварликлари, эҳтимол, шундандир.
Яна бироз оқсоқланиб юрадиган Мансур бобони эслайман. Бироқ уларнинг уруш ҳақида гапирганларини эслай олмайман. Баъзи-баъзида кўкраклари тўла нишонлар билан чиққанларини, бошқа пайтда ҳамма қатори дала юмушлари билан банд бўлганларини кўрганман. Ўша уруш йиллари қишлоғимизда нари борса йигирмата хонадон бўлган. Бироқ деярли барчасидан кимдир фронтга кетган. Бедарак кетганлар, асирга тушиб қайтиб келганлар ҳақида уларнинг яқинларидан бошқа ҳеч ким лом-мим демасди.
Келинг, яна достондан ўқиймиз:
Рустамнинг акаси урушдан қайтди,
Қўлтиқтаёғи бор,
Бир оёғи йўқ...
Хол ака қайтганди уйга тўсатдан,
Ўғли, дадажон, деб чопиб келибди.
Ота қучай деса қўли йўқ экан,
Тик турган жойида йиғлайверибди.
Дарсга келмай қолди
Тунов кун Талъат,
Муаллим уришса тураверди жим.
Дадасидан келган экан қорахат.
Ҳаммамиз йиғладик,
Ҳатто муаллим...
Мана, урушнинг кичик бир қишлоқдаги акс садоси!
Отасининг учбурчак хатларини ўқиб саводи чиққан боланинг мактуби ёдингиздами?
Мен қайдан билибман,
Йўл босар экан
Менинг мурғак хатим бекатма-бекат.
У ёқдан,
Худди у борар манзилдан
Йўлга чиққан эди машъум қорахат...
Бу достон ҳақида гапириб, унинг қимматини англатиш мушкул. Уни фақат ўқиш керак. Фарзандлар даврасида ўқилса, нур устига нур.
Йигирманчи аср ўзбек адабиётининг улуғларидан бирор киши уруш мавзусини четлаб ўтмаган ва бу мавзуда салмоқли асарлар битганлар. Биз эса бугун биргина «Нидо» достони ҳақида сўз юритдик. Мутолаа завқи сизни тарк этмасин.
«Ватанпарвар» газетаси мухбири
Инобат ИБРОҲИМОВА
ЎзА учун махсус тайёрлади.