Ҳар йили август ойида умумтаълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш арафасида ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш жараёни амалга оширилиб келинади.

Афсуски, шу вақтга қадар уларга дарс соатларини тақсимлаш учун аниқ бир мезон белгилаб берилмаган, айтиш мумкинки, бу жараёнда инсон омили муҳим саналиб, мактаб раҳбари дарс соатларини тақсимлаган. Ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига етарлича эътибор қаратилмаган.

Жорий йилнинг 30 июнида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Низом билан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби белгиланди.

Эндиликда ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгиланди. Бунда ўқитувчилар педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда уларга кўпроқ дарс соатларини ажратиш белгилаб қўйилди. Шу ўринда айтиш жоизки, билимли, тажрибали ва ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчига кўпроқ дарс соати ажратилиши мактабларда таълим сифатининг ошишига хизмат қилиб, келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.

Хусусан, ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

TOP–1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Ушбу кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши тавсия этилади. Шу билан бирга максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин бўлди.

Яна бир муҳим жиҳати, айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланиши белгилаб қўйилди.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида дарс соатлари тақсимоти (тарификация рўйхати) Халқ таълими вазирлиги тизимида яратилган электрон дастурга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари ҳар йили 25 сентябрга қадар тарификация рўйхатини тасдиқлайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчиларнинг дарс соатлари эришган натижалари ва касбий маҳоратига қараб тақсимланади
Таълим
07:00 / 12:08:2020