“Инсон ва қонун” газетасида босилган "Судгача бўлган босқич: қонунийликни таъминлашга нималар тўсқинлик қилади?”

Очиғини айтиш керак, шундай даврлар бўлдики, мамлакатимиз аҳолиси орасида камбағаллик мавжудлиги, бунинг ортида эса ишсизлик, меҳнат бозорининг йўқлиги тургани, қолаверса, баъзи одамлар онгида боқимандалик кайфиятининг ўрнашиб қолганлиги тўғрисида гапиришга ҳам чўчиб келдик. Бу борадаги асл сабабларни, ҳақиқатни, адолатли ечимни англаб етиб чора кўришга ўзимизда куч топа олмадик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамованинг "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган "Малакали мутахассис ишсиз қолмайди" сарлавҳали мақоласида шу ҳақда мулоҳаза юритилган. Муаллифнинг фикрича, буларнинг барчаси жойларда рўй бераётган коррупция ҳолатларини кўриб туриб кўрмаганликка олганимиз, адолат эгилган жойда томошабин бўлганимиз, таниш-билишчилик илдизига болта уролмаганлигимиз, ҳалол меҳнат қилганнинг қадрига етмаганимиз, фарзандлар ва эл-юрт тақдирига лоқайдлигимиз туфайлидир. Энди бундай иллатларга йўл қўйиб бўлмаслигини бугун халқимизнинг ўзи тушуниб етмоқда. Соҳалардаги ислоҳотлар шиддати дунёқарашимизни, жамиятни ўзгартираётгани ҳам бор гап. Бугунги коронавирус пандемияси ҳам бошимизга синовлар келганида янада идрокли, кучли ва қудратлироқ бўлишимизга туртки берди...

"Одамзот ўтган даврлар мобайнида чечак, ўлат, вабо, испан гриппи ва ОИТС сингари кўплаб балоларга рўбарў бўлган, – дейилади "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган "Фидойи кишилар қуёшдек зарур" номли мақолада. – Тарихдан маълум, ҳали замонавий тиббиёт ривожланмаган шароитларда бу касалликлар миллионлаб кишиларнинг умрига зомин бўлган, 20-25 йиллаб одамларни исканжада ушлаб турган, ҳатто қора танлилар юқтирган чечак туфайли Лотин Америкасида гуллаб турган инклар, ацтеклар цивилизацияси барбод бўлиб кетган..." Мақола муаллифи, Ҳаким Сатторийнинг таъкидлашича, агар юртимизда кечаётган ташвишли ҳолат ва карантин талабларига риоя этиш манзарасини таҳлил қилсак, гўё айрим одамларнинг соғлиғи ўзига эмас, бировга керакдек. Ҳолбуки, касаллик ёпишса, жабрини ҳар кимнинг ўзи тортади, ташвишга ҳам яқин кишилари қолади. Шу оддий ҳақиқатни англаб етишда одамларнинг шахсий маданияти, тушунчаси қай даражада экани намоён бўлаётир...

“Инсон ва қонун” газетасида босилган "Судгача бўлган босқич: қонунийликни таъминлашга нималар тўсқинлик қилади?” номли мақолада юридик фанлар доктори, профессор Гулчеҳра Тўлаганова ҳозирги кунда суд-тергов амалиётини таҳлил қилиш ва фуқаролар мурожаатларини ўрганиш натижалари жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги ҳақида сўз юритади. Шунингдек, қонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатларини аниқ белгилаш билан боғлиқ бўшлиқлар мавжудлигидан далолат бераётганлиги, мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш зарурлиги ҳақида фикр юритилади. Жумладан, мутахассис қонунчиликдаги бўшлиқлар, хориж тажрибаси ва соҳани такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирган. Бинобарин, “Дабдабасиз тўйларга қайтилаяпти”, “Тан олинмаган 17 йиллик иш стажи ҳисобга олинди”, “Қўшимча вазифа юклатилганлик учун тўлов тўланиши керак!”, “Энди инвесторлар норизо бўлмайди…”, “Фожиага айланган можаро”, “Пора юзини қора қилган мактаб директори”, “Тунни кунга улаётган шифокорлар: кураш учун, аввало, ишонч керак!” номли мақолалар ўрин олган...

"O‘zbekiston bunyodkori" газетасида "Qarshi City"да 16 қаватли уйлар қуриляпти" сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда қайд этилишича, Қарши шаҳри эндиликда "Шаҳар ичра шаҳар" тамойили асосида янада гўзал қиёфада намоён бўлади. Бунинг учун шаҳарда бўш турган 27,1 гектарлик майдон қурилиш объекти сифатида танлаб олиниб, илк бор 16 қаватли 7 та осмонўпар биноларни барпо этишга киришилди. Бу жойда инновацион шаҳарчанинг барпо этилиши ички инфратузилмани ривожлантиришда ғоятда қулай ҳисобланади. Қурилиш жараёнлари бир зум ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Карантин шароитида ҳам қурувчилар улкан масъулиятни зиммаларига олиб иншоотни ўз вақтида сифатли топширишни мақсад қилганлар...

* * *

Янги рукн ва бугунги шарҳ ҳақидаги фикр, таклиф ва истакларингизни pochta@uza.uz манзилида кутиб қоламиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​"Дабдабасиз тўйларга қайтилаяпти"