«Ҳарбий-тиббий эстафета» – ишончли старт
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи «Фориш» тоғ полигони ўтган йили бўлгани каби жорий йилда ҳам «АрМИ – 2020» VI Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловига мезбонлик қилмоқда
АрМИ – 2020
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи «Фориш» тоғ полигони ўтган йили бўлгани каби жорий йилда ҳам «АрМИ – 2020» VI Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловига мезбонлик қилмоқда. Бу йил «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида Ўзбекистон Республикаси жамоасидан ташқари Россия Федерацияси, Тожикистон ва Беларусь республикалари, Фаластин ва Вьетнам давлатларининг ҳарбий тиббиёт хизмати мутахассислари иштирок этмоқда.
Йилдан-йилга «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг нуфузи ошиб бориши билан бирга иштирокчиларнинг ҳам халқаро мусобақалардаги тажрибаси мустаҳкамланиб бормоқда. Мазкур танлов ҳарбий тиббиёт ходимларига ҳар қандай шароитда сифатли ва зарур тиббий хизмат кўрсатиш борасида ўзаро тажрибалар алмашиш майдонига айланиш билан бир қаторда, ҳарбий хизматчиларнинг соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам салмоқли хизмат қилмоқда.
Рекорд янгиланмади, такрорланди
«Ҳарбий-тиббий эстафета» баҳсларининг «Индивидуал маҳорат» шарти жанговар қуролдан ўқ отиш машқи билан бошланди.
«Фориш»даги мусобақада мамлакатимиз иккита – асосий ва танловдан ташқари яна бир жамоаси билан иштирок этмоқда. «Ҳарбий-тиббий эстафета»да илк бор куч синашаётган фаластинликлар фақат эркаклар жамоаси билан ташриф буюрган.
Халқаро армия ўйинларининг иштирокчи мамлакатлари эркак ва аёллар жамоалари АК-74 автоматидан 100 метр ҳамда ПМ пистолетидан 25 метр масофадаги нишонларни йўқ қилиш бўйича мерганлик маҳоратларини намойиш этди. Иккала қуролдан ўқ отиш машқида ҳам иштирокчиларга қуролга мослашиш учун 5 тадан ўқ, мусобақа шартини 1 ва 4 дақиқа ичида бажариш учун 10 тадан ўқ берилди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул ҳарбий хизматчиларидан иборат арбитр ва техник ходимлар отиш амалиётининг меъёрларга биноан хавфсиз ва адолатли ўтишини назорат қилиб борди.
Шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, ҳайдовчилар баҳсларга киришиши арафасида нафақат мезбон, балки меҳмон жамоалар вакилларнинг ҳам фикру хаёли юқори натижа қайд этиш баробарида, «АрМИ – 2019» рекодларини янгилаш бўлган эса ажаб эмас. Ўзбекистонликлар ўшанда 4 марта ўқ отиш машқида барчани лол қолдирганди. Бу сафарчи?
«Ҳарбий-тиббий эстафета»нинг илк баҳси муросасиз кечди. Айниқса, Фориш ҳавоси билан ўтган йили ҳам нафас олган меҳмонлар бир йил давомида тегишли ҳулосалар чиқаргани, камчиликлар устида ишлагани маълум бўлди.
Мазкур шартнинг якунига кўра, индивидуал биринчиликда пешқадамлар рўйхати қўйидагича кўриниш олди:
Макаров пистолетидан ўқ отиш (эркаклар):
1-ўрин Бобожон Элмуродов – Ўзбекистон (179 балл);
2-ўрин Андрей Малахов – Россия (167 балл);
3-ўрин Сергей Филатов – Россия (163 балл).
Макаров пистолетидан ўқ отиш (аёллар):
1-ўрин Виолетта Кистень – Россия (173 балл);
2-ўрин Лариса Холмаматова – Ўзбекистон (170 балл);
3-ўрин Надежда Малахова – Россия (107 балл).
Калашников автоматидан ўқ отиш (эркаклар):
1-ўрин Шоҳрух Ибрагимов – Ўзбекистон (191 балл);
2-ўрин Аслан Биджиев – Россия (187 балл);
3-ўрин Валижон Вегалиев – Ўзбекистон (185 балл).
Калашников автоматидан ўқ отиш (аёллар):
1-ўрин Саидахон Абдумўминова – Ўзбекистон (181 балл);
2-ўрин Арина Пастушенко – Россия (181 балл);
3-ўрин Лилия Манасипова – Ўзбекистон (179 балл);
3-ўрин Дарья Корвель – Беларусь (179 балл).
Ҳайдовчилар:
1-ўрин Ван Данг – Вьетнам (182 балл);
2-ўрин Ўрмонбек Ўрмонов – Ўзбекистон (180 балл);
3-ўрин Хайрулло Олимов – Ўзбекистон (177 балл).
– 2019 йилда мамлакатимиз илк бор мезбонлик Халқаро армия ўйинларининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасида сафдошим Ҳакимбек Мадаминжонов 191 балл билан рекорд ўрнатганди. Бу сафар мен унинг натижасини такрорладим, – дейди кичик сержант Ш. Ибрагимов. – Ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда ишонаманки, бош соврин юртимиз ҳудудидан ташқарига чиқмайди.
Таъкидлаш жоизки, танловдан ташқари қатнашаётган яна бир жамоамиз вакиллари – Гуларо Аҳмаджонова (186 балл), Амина Мамедова (183 балл), Камила Валижонова (177 балл) ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ўртасида АК-74 автоматидан ўқ отишда барча жамоаларни ортда қолдирди.

«Vatanparvar» газетаси мухбири
Тўлқин ЖУМАНАЗАРОВ
ЎзА
учун махсус тайёрлади.