Миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича самарали тизимни яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича самарали тизимни яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон мамлакатимизда юридик таълим сифатини тубдан юксалтириш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда бу борада Тошкент давлат юридик университети фаолиятини ҳар томонлама такомиллаштиришга қаратилди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида турли иллатлардан холи, фаровон, одил жамиятни қуришда энг муҳим “ричаг” – ҳар биримиз ўзимизни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашимиз кераклигини таъкидлаган эди.

Дастлаб соҳада халқаро таълим стандартларини кенг жорий этиш мақсад қилинган бўлиб, биринчи навбатда мазкур фармонга биноан замонавий таълимни электронлаштириш университетда тўлиқ электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш, илмий тадқиқот ва ўқув жараёнини рақамлаштириш вазифаси белгилаб берилди. “Электрон университет” (E-University) тизимининг жорий этилиши биринчи навбатда, шаффофлик, қонун устуворлиги, коррупциясиз тизимни таъминлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади, айниқса шаффофлик тамойили орқали “ҳалоллик вакцинаси”га эришиш таъминланади. E-University олий таълим муассасасидаги умумий ўқув процесси, талабаларга ўтилаётган таълим жараёни ва профессор-ўқитувчиларнинг бу борадаги фаолияти, баҳолаш тизими ҳамда имтиҳонлар ўтказилиши устидан мунтазам ва тизимли назорат амалга ошириш имкониятини беради. Бу эса ўз-ўзидан университетда фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан ахборот-технологияларидан ўз вақтида ҳамда унумли фойдаланиш кўникмасини янада мукаммал ўрганиш учун яна янги имкониятлар эшигини очди. Бу эса ўз ўрнида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурига ҳам тўлиқ мос келади.

Шунингдек, фармон доирасида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш вазифаси белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида юртимизда замонавий талабларга жавоб берадиган, илғор халқаро юридик тажрибага эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш имкониятини яратиб беради. Ҳозирги кунда Тошкент давлат юридик университети замонавий таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти ғоят муҳим эканидан келиб чиқиб, 40 га яқин нуфузли олий ўқув юртлари, илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Улар орасида Буюк Британиянинг Ҳуқуқ университети, Германиянинг Шпайер шаҳридаги Германия маъмурий фанлари университети, АҚШнинг Бостон коллежи Ҳуқуқ мактаби, Франциянинг Тулуза I университети, Япониянинг Нагоя, Осака халқаро рейтингда нуфузли ўринда турувчи университетлари шулар жумласидандир. Фармонга биноан Германия Федератив Республикаси Регенсбург университети билан 2020 йилда ТДЮУда немис тили ва ҳуқуқи билимларига эга юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қаратилган Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказини очиш тўғрисида келишувга эришилган бўлиб, ушбу лойиҳа жорий йилда ўз ишини бошлаши кўзда тутилган. Фармонга кўра, университетда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилиб, ривожланган ҳуқуқий давлатларнинг ҳуқуқини қиёсий таҳлил қилиш, ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш мақсад қилинган.

Фармон билан ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга ошириш кутилмоқда:

Биринчидан, базавий олий юридик маълумотга эга ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга раҳбар ходимларни магистратурага, тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсияси асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабулини, кириш тест синовларсиз, тўлов-контракт асосида амалга ошириш тартиби жорий қилинди. Худди шундай тартиб базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимларга ҳам татбиқ этилиб, энг муҳим хусусияти шундаки, юқорида қайд этилган шахслар бемалол тест синовларисиз тўлов контракти асосида магистр дипломини қўлга киритиши мумкин;

Иккинчидан; “юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов контракт асосда, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб ўқиш имконияти яратилмоқда. Мазкур тартибни белгиланганлиги бакалавр босқичида иқтидорли ва юқори натижаларни кўрсатган талабаларни хурсанд қилиши аниқ: чунки бугунги кунга қадар “қизил диплом”нинг амалиётда ҳеч қандай имтиёзи йўқ эди. Мазкур имтиёз берилаётган кадрлар келгусида ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда фаолият кўрсатувчи юқори малакали мутахассислар бўлиб фаолият кўрсатадилар. Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон фуқароларини ТДЮУ магистратурасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабулини амалга оширилиши белгиланди.

Энг аҳамиятли янгиликлардан бири Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилиши ва “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилиши белгиланди. Бу юридик соҳада талаба бўлиш энди армонга айланмаслигини англатади. Иқтисодий жиҳатдан юрист бўлиш учун, албатта, пойтахтга бориш, ортиқча харажатлар қилишни тақозо этмайди. Мазкур ислоҳот ҳудудлар кесимида юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаши билан бирга юридик соҳада кадрлар етиштириб чиқишнинг рақобатбардошлигини белгилашда ҳам аҳамиятлидир.

Қисқача айтганда, юридик соҳада амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш, юридик таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва педагогларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш орқали юридик таълим тизимининг жозибадорлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Х.Турдиев , Тошкент давлат юридик университети
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси
катта ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳалоллик вакцинасига эришиш йўлида: миллий юридик таълим модернизациялаш