Қалбан халқимиз билан биргамиз
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга, бироқ маълум сабаблар билан 22 декабрь – сайлов куни ўзи яшаш жойидан узоқда, яъни сафарда бўладиган наманганлик сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш жараёнида шундай дейишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ Наманган вилоятининг барча сайлов округларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Бунинг учун вилоятдаги мавжуд 726 та сайлов участкасида сайловчиларнинг овоз беришлари учун қулай шароит яратилди. Бу йил вилоятда 1 миллион 703 минг 913 нафар фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган. Уларнинг 37 минг 989 нафари сайловда илк бор қатнашаётган ёшлардир.
Сайловчилар рўйхатига киритилган баъзи бир фуқароларимиз ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда муддатидан олдин овоз бермоқда. Косонсой туманида яшовчи О.Темиров чет эл сафарига, И.Юсуфжонов хорижга ўқишга кетаётгани муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 46-Косонсой сайлов округи ҳудудидаги 194-сайлов участкасида муддатидан олдин овоз берди.
– Мен ҳар сафар сайловларда фаол қатнашиб келаётган эдим, – дейди Тўрақўрғон туманидаги 395-сайлов участкасида муддатидан олдин овоз берган Ш.Иномова. – Бу йил умра сафарига йўл олганлигим сабабли ўзим муносиб деб билган номзодларга олдиндан овоз бердим. Бироқ, ўзим қаерда бўлсам ҳам, кўнглим она юртимда бўлади. Ва улуғ ибодатгоҳларда Ўзбекистонимиздан тинчлик, файз-барака кўтарилмасин, ватанимиз бундан ҳам гуллаб-яшнасин, дея дуо қиламан.
Вилоят бўйича икки кун мобайнида 270 нафарга яқин сайловчи олдиндан овоз берди ва бу жараён давом этмоқда.