Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Энг ёрдамга муҳтож оналар ва янги туғилган чақалоқларга перинатал ёрдам хизматининг сифатини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида қиймати бир миллион АҚШ доллари бўлган замонавий тиббиёт ускуналарини топшириш маросими бўлди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Расул Зарикеев, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурат Қурбанов Оролбўйи ҳудудида оналар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари, ЮНИСEФ ва ЮНФПА томонидан татбиқ қилинаётган мазкур ҳамкорлик оналар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлиги муҳофазаси соҳасида катта ютуқларга эришишга ўз ҳиссасини қўшди. Жумладан, лойиҳа бошланганидан бери Қорақалпоғистон Республикасидаги барча оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг 21 фоизи Қўнғирот ва Беруний туманлари ва Нукус шаҳридаги перинатал марказларда такомиллаштирилган замонавий инфратузилма ва тиббий хизмат сифатининг яхшиланишидан баҳраманд бўлди. Учта тиббиёт муассасасида ҳам эрта неонатал ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада пасайиб, ўртача 22 фоизга камайди.

Лойиҳа доирасида 600 нафардан ортиқ соғлиқни сақлаш ходими оналар ва янги туғилган чақалоқларни омон қолишига ёрдам бериш амалиёти бўйича ўқув курсларида ўқиди. Янги туғилган чақалоқларни парваришлаш ва ҳомиладор аёллар учун маслаҳатлар сифатини яхшилаш бўйича малакасини оширди. COVID-19 вазияти билан боғлиқ карантин чекловлари шароитида ЮНИСEФ ва ЮНФПА масофадан ўқиш учун ахборот коммуникация воситаларини етказиб берди.

– Энди ҳудуд аҳолисининг 50 фоизидан кўпроғи ушбу туғруқхоналарда ихтисослашган перинатал ёрдамдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, – деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. – Умид қиламизки, ушбу тажриба қўллаб-қувватланиб, бу бошқа туманлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам татбиқ этилади.

2019 йил август ойидан буён амалга оширилаётган лойиҳа Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси томонидан ажратилган 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилган бўлиб, Ўзбекистон, Норвегия, Финляндия, Корея Республикаси ҳукуматлари ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасига янги туғилган чақалоқлар интенсив терапияси бўлимлари ва операция хоналари учун 300 та тиббиёт ускунаси топширилди. Жарроҳлик асбоблари, электрокардиография жиҳозлари, ультратовуш ташхиси, доимий ижобий мусбат ҳаво босими аппаратлари ва бошқа муҳим ускуналар шулар жумласидандир.

– Лойиҳа доирасида тақдим этилган замонавий тиббий ускуналар муддатидан олдин туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатиш сифатини янада оширади, – дейди Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Қаҳрамон Қабулов. – Бу эса нафақат Нукус шаҳри, балки яқин туманлардаги ёрдамга муҳтож оналарни ҳам қабул қилиш имконини беради.

Амалга оширилаётган ишлар чекка қишлоқ ҳудудларида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш учун соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукумат билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Бу она ва бола саломатлиги, репродуктив саломатлик хизматларини кўрсатиш борасида маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг техник ва институционал салоҳиятини оширишга, эрта ташхис қўйиш бўйича ишларни ривожлантиришга хизмат қилади.

[gallery-2548]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистондаги туғруқхоналарга замонавий тиббиёт ускуналари топширилди