Қорақалпоғистон Республикасида 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўраб қилган мурожаатлари таҳлили натижаларига кўра, ҳудудда ушбу давр мобайнида 286 минг 184 туп дарахт сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси хабарига кўра, 2019-2021 йилларда мораторий давомида жами 196 та мурожаатда давлат ўрмон фондига кирмайдиган 289 минг 772 туп дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган. Шундан 3590 туп дарахтни кесишга, 203 туп дарахтга шакл беришга, 75 туп тухумдан экилган баландлиги 15-20 см бўлган ёш ниҳолларни кўчириб ўтказишга ижобий хулоса берилган. 82 та мурожаат рад этилиб, 286 минг 184 туп дарахт сақлаб қолинган.

Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий юртимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига биноан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача эълон қилинган эди, кейинчалик 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.

Аммо мораторий эълон қилингани билан масъул ташкилотларнинг амалга оширилаётган ишларга сусткашлик билан ёндашиши ҳамда айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар бартараф қилинмади, бу эса умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди.

Мутахассисларнинг фикрича, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилиши албатта, келгусида юртимизда яшил майдонларнинг кўпайишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда мораторий даврида қанча дарахт сақлаб қолинди?