Адлия идораларига аҳолидан турли мавзуларда саволлар тушмоқда. Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева ушбу саволларга жавоб берди:

- Коронавирус инфекцияси кенг тарқалаётгани туфайли шаҳар ёки ҳудудлар яна ёпиладими?  

- Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 2 ҳафта давомида кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 8:00 гача кўчада юриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.  

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. Ёлғон хабарлар тарқалишининг олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қонун билан жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернетда тарқатиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига мувофиқ, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

- Карантин чоралари кучайтирилиши билан баъзи дорихоналарда нархлар сезиларли даражада ошди. Уларга нисбатан таъсир чоралари мавжудми?  

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда сотишлари белгиланган.  

Ушбу қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорида ҳам белгиланган.  

Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида юқоридаги қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади.

Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

- 2020 йил июль ойида 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган эдим. Шу муддатни қисқартирса бўладими?

- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби келтириб ўтилган.  

Унга кўра, муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.  

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берсангиз, унда ушбу маъмурий жазо муддатини қисқартириш мумкин.

- Россия Федерациясида ҳайдовчилик курсига ўқиб, гувоҳнома олганман. Ушбу гувоҳнома билан Ўзбекистон ҳудудида машина  бошқаришим мумкинми?

- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 74-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун мамлакатимиз ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.

Низомнинг 76-бандига кўра, бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади.  

Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.

- Вафот этган яқин қариндошимнинг банкдаги омонатлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олишим мумкинми?

- Мижоз тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларига, агар мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этсалар, банк томонидан тақдим этилади.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқламайдиган ҳужжатлар олинган тақдирда, банк мурожаат қилган шахсни у сўраган маълумотларни тақдим этиш имконияти йўқлиги хусусида 3 иш куни ичида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, банк мурожаат этган шахсга 5 иш куни ичида тегишли мижоз тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни бериши мумкин.

- Собиқ турмуш ўртоғимнинг алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга  чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми?  

- “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги  қонунга кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.  

Сиз давлат ижрочисига шу турдаги ариза билан мурожаат қилганингизда аризангизда қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабларини  кўрсатиб ўтишингиз лозим. Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб, қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус инфекцияси кенг тарқалаётгани туфайли ҳудудлар яна ёпиладими?