Ушбу банк тизимининг 3 нафар ходими банк манфаатларига ярим миллион доллардан ортиқ зарар етказди

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат кафолати остида хорижий кредит линиялари орқали катта миқдордаги маблағлар жалб этилмоқда. Айни пайтда, катта қийинчилик ва машаққат билан олиб келинган маблағлар ишониб топширилган банкларда талон-торож қилинаётгани аниқланган.

“Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, “Асакабанк” АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида “Grand Buxara Agro” МЧЖ раҳбари Бахронов, “Kafil sug’urta” МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмоновлар билан ўзаро жиноий тил бириктиради.

Натижада хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилади. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Асака банк” ходимларига қидирув эълон қилинди