Юртдошларимиздан самимий дил изҳорлари
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ бугунги даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича муҳим дастурлар ва чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ бугунги даврда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича муҳим дастурлар ва чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларни хорижлик экспертлар ҳам юксак эътироф этмоқда. Халқимиз қўллаб-қувватламоқда.
Сўзимиз далили сифатида фуқароларимизнинг ижтимоий тармоқларда билдираётган фикрлари, Президентимизга миннатдорлик изҳорларини келтирамиз.
Фейсбук фойдаланувчиси Аҳмад Аҳмадхонов ўз саҳифасида ёзади:
– Муҳтарам Президентим умрингиздан барака топинг! Ростини айтсам Ўзбекистон ҳукумати бу балони даф қилишда бу қадар комплекс мукаммал иш қила олишини хаёл ҳам қила олмаган эдим. Аммо ишлар шу қадар мукаммал ташкиллаштирилаяптики, Европага ўрнак бўла оладиган даражада, десам адашмайман. Шу тарзда ишларни давом эттирсак, Аллоҳ хоҳласа, тез орада бу балони енгамиз. Ҳукуматимиз раҳбарларига ва шахсан сизга куч-қувват тилайман!
Яна бир юртдошимиз Шавкат Турсунов Германиядан фейсбук орқали халқимизга мурожаат қилган:
– Ўзбек халқим, биласизми, бизнинг Президентимиз Шавкат Миромонович ақлли, доно, меҳрибон ва олтин инсон. Илтимос айтган сўзларини эшитинг ва амал қилинг. Мен Германияда 23 йилдан буён яшайман. Сизларга айтмоқчиманки,бундай Президентнинг қадрига етинглар... Президентимиз сизнинг бахтли яшашингиз учун бор куч-қудратини сарфлаяпти. Бунинг қадрига етинг...
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими жамоаси:
– Коронавирус шафқатсизларча ер юзини тез забт этди. Ерни асрамасак, ҳаётни сақламасак нима бўлади?! “Кўринмас вирусга, бир майда вирусга шунчами?!” деб ғўддайганлар, оёғи ердан узилганлар даҳшатли “зилзила”да қолишди. Президентимизга минг раҳмат. Ўзбекистонда бунга йўл қўйилмади. Қадимий ва навқирон буюк тафаккур тоғдай бўлиб иблисни тўхтатишда бор куч-ғайратини сафарбар этяпти. Донишманд тафаккурга ташаккур. Ҳушёру уйғоқлиги учун! Вирусни ўз вақтида назоратга олганлиги учун! Сиздан миннатдормиз.
Коронавирусдан даволаниб, буткул соғайиб чиққан бир юртдошимиз ҳам ижтимоий тармоқда ўз миннатдорлигини билдирган.
– Шифокорларимизнинг куну тун тинимсиз қилган меҳнатлари учун раҳмат. Бизга ва халқимизни мана шундай оғир дамларда қўллаб-қувватлаб, оталарча ғамхўрлик қилган муҳтарам Президентимизга алоҳида раҳмат. Бизнинг соғайишимиз учун барча шароитларни яратиб берди.
Яна бир фейсбук фойдаланувчиси Баҳром Дилов:
– Президентимиз томонидан берилаётган ҳар бир чора-тадбирларни қўллаб-қувватласак, бир мушт бўлиб ҳаракат қилсак, иншааллоҳ юзимиз ёруғ бўлиб қийинчиликларни енгамиз. Худога шукр халқимиз янада меҳрли ва сабрли бўлмоқда. Бу ишларимиз, албатта, яхши натижа беради. Куч бирликда, деб бежизга айтилмаган. Президентимиз атрофида барчамиз бир куч бўлайлик ҳамма ўз вазифасини виждонан бажариши шарт ва зарур.
Футбол мураббийи Сервер Жепаров ҳам карантиндан чиққани ҳақида хабар бериб, қуйидаги фикрларини қолдирган:
– 14 кун махсус контейнерда карантинда бўлдик. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичга халқимизга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун ташаккур! Шахсий фикримча, махсус контейнерлар карантинда яшаш учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган. Карантиндаги 14 кун давомида бизга хизмат қилган ходимлар, таҳлилларни олган шифокорларга, барчаси учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Чиндан ҳам бу қаҳрамонлик. Мамлакатимиз Президенти ва унинг жамоасига яна бир марта раҳмат.