Ёзёвондаги табаррук қадамжолардан фоторепортаж
Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш инсонни инсоф-диёнатли бўлишга, эзгу амаллар бажаришга, ўзидан фақат яхшилик қолдиришга ундайди. Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Сойёни маҳалласида жойлашган зиёратгоҳлар ҳам ана шундай маънавий масканлардан ҳисобланади.
Бу ҳудуддаги “Халфа бува”, “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари ҳамда давлат муҳофазасига олинган “Ражаб бува мақбараси” архитектура ёдгорлиги маҳаллий аҳоли ва зиёратчилар билан доим гавжум.
Шунингдек, “Халфа бува” зиёратгоҳи ёнида музей ҳам ташкил этилган бўлиб, у ерда ушбу масканнинг тарихи ва маънавий аҳамиятига оид маълумотлар жамланган. Бугунги кунда бу табаррук жойларга зиёрат қилиш учун келувчилар сони тобора ортиб бормоқда.
[gallery-28624]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА