Ёшлар учун имконият ва қўллаб-қувватлаш муҳити яратилмоқда
Қарши шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфида бўлган 17-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, таълим муассасасида фан ва спорт йўналишлари билан бир қаторда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орасида қандолатчилик йўналиши ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Айни пайтда мазкур йўналишда 10 нафарга яқин ўқувчи қиз фаолият юритиб, улар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратилган. Уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида тайёрланаётган маҳсулотларни сотиш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, маҳсулотларнинг бозорга чиқарилиши таъминланган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ташаббуслар ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда келгусида ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этади.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири