“Ёшлар куни” доирасида ёшлар фикри тингланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга “Ёшлар куни” доирасида Учтепа туманидаги Юридик техникумида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан долзарб таклиф ва ташаббусларини илгари сурди. Бу эса уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллиги ва бефарқ эмаслигини яна бир бор намоён этди.

Тадбир якунида ташаббускор ва иқтидорли ўқувчилар ташаккурнома билан тақдирланди.
Шунингдек, бу каби тадбир Учтепа тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу очиқ мулоқотда тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ёш ходимлар ҳамда 14 ёшдан 30 ёшгача фарзанди бор ишчи-ходимлар қатнашди.

Тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган учрашув давомида ёш мутахассисларнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳимояси ва уларни қийнаётган муаммолар тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъуллар томонидан тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА