Ёш қутқарувчилар Самарқандда беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблари ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этмоқда. Улар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, қутқарув ишларини амалга ошириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ҳамда кўникмаларини синовдан ўтказмоқда.
[gallery-29768]
Беллашувлар бешта шарт — ёнғин ўчириш эстафетаси, дор йўлидан ўтиб чодир тиклаш, баландликка арқон ёрдамида кўтарилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда соҳага оид савол-жавоблар асосида ташкил этилган.
Иштирокчилар ҳар бир шартда жисмоний тайёргарлиги, тезкор фикрлаши, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва амалий кўникмаларини намоён этмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА