Япония PURL дастурига қўшилди
Япония Ташқи ишлар вазирлиги PURL дастури учун 14,7 миллион долларлик биринчи транш ажратилганини тасдиқлади.
Келишувга кўра, бу маблағ фақат ўлимга сабаб бўлмайдиган қуроллар учун ишлатилиши керак. PURL дастури доирасида иттифоқчилар Украина учун Америка қуролини сотиб олмоқда. Президент Владимир Зеленский ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун Японияга миннатдорлик билдирди ва лойиҳада 28 давлат аллақачон иштирок этаётгани, 2026 йил бошидан бери жами 1,5 миллиард доллар тўпланганини эълон қилди.
“The Japan Times” нашри мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб ёзишича, Япониянинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари биринчи марта Украинадаги НАТО қўмондонлигига ҳарбийлар юборади. Тўрт зобит жиҳоз етказиб берилишини мувофиқлаштиради ва украин қўшинларини ўқитади. Улар жанговар амалиётда иштирок этмайди.
– Мазкур амалиёт Украина тажрибаси, жумладан “янги уруш” билан боғлиқ малакадан сабоқ олиш орқали кун чиқар юрт мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, Япония ва НАТО ҳамкорлигини янада чуқурлаштиради, – дейилган тегишли баёнотда.
С.Раҳимов, ЎзА