Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилиб, 4 мингга етказилади

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири давом этмоқда.

Бугун олийгоҳда ўқиётган қизларнинг сони 904 мингдан ошиб, жами талабаларнинг 54 фоизини ташкил этмоқда. Ўтган йили 60 нафар қизимиз дунёдаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирган.  

Стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётганларнинг 8,5 минг нафари, яъни 61 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам эътиборлидир.  

Президентимиз Кегейли туманидан Индира Сатниязова, бухоролик Вазира Файзуллаева, навоийлик Машҳура Қудратованинг халқаро фан олимпиадаларида эришган ютуқлари, бир қатор халқаро стартап танловлари ғолиби бувайдалик Дилафруз Жўрабоеванинг нуфузли “Microsoft” компаниясининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида тан олинганини алоҳида эътироф этди.  

Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 карра оширилиб, 4 мингга етказилиши белгиланди.  

Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.  

Эндиликда ҳар йили хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Бунда ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант берилади.  

Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

ЎзА