Янги Наманганда янги ҳаёт манзили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган шаҳарчасида аҳоли учун замонавий ва қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган навбатдаги йирик лойиҳа фойдаланишга топширилди.
Янги мажмуанинг очилиш тадбирида нуронийлар, тадбиркорлар, инвесторлар, қурувчилар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
«CASTLE TOWN» МЧЖнинг «YASHIL MAKON REZIDENSE» лойиҳаси доирасида умумий майдони 5 гектар бўлган ҳудудда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу ерда 9, 12 ва 21 қаватли турар-жой бинолари, меҳмонхона, ресторанлар, автосалонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилган.
[gallery-31552]
Айни пайтда 4 та 9 қаватли ва 2 та 12 қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди. Яна 2 та 21 қаватли уйда қурилиш ишлари давом этяпти.Лойиҳа доирасида қарийб 400 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 860 та оилани замонавий уй-жой билан таъминлаш кўзда тутилган.
Мажмуада аҳолига хизмат кўрсатиш учун «SOCIALS» ресторани ҳам иш бошлади. Бу ерда 50 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, автомобиль савдоси, техник ва сервис хизматларига ихтисослашган автосалон фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур объектларнинг барпо этилиши Янги Наманган шаҳарчасида замонавий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли учун қулай шароит яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Тадбирда сўзга чиққанлар янги мажмуанинг шаҳарча қиёфасини замонавийлаштириш ва аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратишдаги аҳамиятини таъкидлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА