Волейбол бўйича республика финали Наманганда ўтказилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларининг хотин-қиз ходимлари ўртасида волейбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг республика финал босқичи Наманган вилоятида ўтказилади.
Финал баҳсларида иштирок этиш учун республиканинг барча ҳудудларидан келган жамоалар Наманган темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
[gallery-30184]
Жорий йилнинг 1–4 июль кунлари бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи босқичда ҳудудий саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган жамоалар таркибидаги 112 нафар иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланади. Шунингдек, биринчи ўринни эгаллаган мактаб жамоасига “Дамас” автомобили топширилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА