Урганч инновацион университети битирувчиларига дипломлар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч инновацион университетида бакалавриат ва магистратура босқичи битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда сўзга чиққанлар битирувчиларни олий таълим муассасасини муваффақиятли тамомлагани билан табриклаб, уларнинг мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Тўрт йил давомида таълим олган битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, уларнинг билим олиши ва касбий шаклланишида муносиб ҳисса қўшган профессор-ўқитувчилар ҳамда ота-оналар меҳнати эътироф этилди.
[gallery-30595]
Тадбир иштирокчилари битирувчиларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА