Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 майдаги “2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилди.

Хусусан, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристнинг сафарлари ташкил этилади, туризм хизматлари экспорти 4 миллиард АҚШ долларига етказилади.

2025 йил 1 июндан Баҳрайн Қироллиги, Кувайт ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади. 2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, хорижий мамлакатлардан сайёҳлар оқимини кенгайтириш мақсадида 14 та Airbus самолётини сотиб олиш ва яна бештасини ижарага олиш бўйича келишувларга эришилган.

Бундан ташқари, қўшимча 378 та туроператор фаолияти йўлга қўйилади, 2025 йилдан ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади. 2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм хизматлари экспорти 4 миллиард АҚШ долларига етказилади