Тошкентда байрам шукуҳи бошланди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами мамлакатимизда “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғояси остида жуда катта сиёсий-ижтимоий воқеа сифатида кенг нишонланмоқда.
Хусусан, байрам муносабати билан 27 август куни Тошкент шаҳрининг қатор туманларида байрам сайиллари, концерт дастурлари ва турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, байрам тадбирлари Яккасарой тумани “Пушкин” хиёбонида 18:00да, Сергели туманидаги Марказий хиёбонда 18:00да, Учтепа тумани Туман ҳокимияти олдида 18:30да, Олмазор тумани “Ривер Парк” майдонида 18:00да, Миробод тумани “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғида 14:00дан 22:00гача, Чилонзор тумани Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 14:00да бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида концерт дастури, халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик кўргазмалари, китоблар ярмаркаси ҳамда кураш, шахмат-шашка ва арқон тортиш каби миллий спорт мусобақалари ташкил этилади.
Г.Бобоева,
ЎзА