Тўлқин Тожиевнинг хотира кечаси ўтказилди
Санъат ва адабиёт инсониятнинг энг яқин дўсти. Бунда театр санъати эса алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбек Миллий академик драма театрида устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди.

Саҳнада театр устоз санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артистлари Рихси Иброҳимова, Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қаҳрамон Абдураҳимов ва Дилноза Кубаева ўзбек театр санъатига беназир ҳисса қўшган Тўлқин Тожиевнинг бой ижодий мероси ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Хотира кечасидан сўнг томошабинлар ҳукмига «Садоқат билан...» («Офицерлар») спектакли ҳавола этилди.
Санъатимизнинг бу каби ёрқин намояндаларига бўлган ҳурмат томошабинлар қалбида ҳам чуқур из қолдирди.
Шербек Исломов, ЎзА