Глобал рақобат кескинлашиб, геосиёсий манфаатлар қайта шаклланаётган бир пайтда Марказий Осиё йирик давлатлар диққат марказида қолмоқда.

Айни мураккаб шароитда Япония минтақамиз билан боғлиқ мавқеини ҳарбий ёки сиёсий усулда эмас, балки технология, таълим, иқтисодий ҳамкорлик ва “юмшоқ куч” воситалари орқали мустаҳкамлашга интилмоқда. Бундай стратегияси нимага таянади-ю, қандай имкониятга эга? Келгусида қайси йўналишлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади? Шу саволлар билан Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги “Шарқшунос таҳлилчилар” интеллектуал клуби раҳбари Сардор Раҳимовга мурожаат қилдик.

Глобал рақобат шароитида Япония Марказий Осиёдаги ўрнини қандай сақлаб қолади?

Япония сўнгги йилларда Марказий Осиё республикалари билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни жуда фаол чуқурлаштираётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган минтақамизда Хитой ва Россия таъсирини мувозанатлаш учун Токио Марказий Осиё билан муносабатни тобора мустаҳкамламоқда. Бу жараён айниқса “Ипак йўли дипломатияси” доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда яққол кузатилмоқда. Бундай услуб ёрдамида иқтисодий (энергетика, фойдали қазилмалар, Ўрта йўлак орқали алоқа) шерикликни ривожлантириш ва Японияга нисбатан ижобий тарихий қарашдан фойдаланиш кўзда тутилган.

Масалан, илк бор Токиода бўлиб ўтган Япония ва Марказий Осиё давлат раҳбарлари учрашувида барқарор ривожланиш, яшил технологиялар ва минтақавий таъсирни диверсификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Умуман, яшил энергияга ўтиш ва ақлли шаҳарлар шакллантиришни қўллаб-қувватлаш орқали Япония минтақа барқарор ривожланишини таъминлашга интилаётган фаол ҳамкор ҳисобланади.

Таълим, фан ва инсон капитали ҳамкорлик устунига айлана оладими?

Япония Марказий Осиё билан тезкор моддий фойда олишдан кўра, кўпроқ ишончга асосланган дипломатияни ривожлантириш тарафдори. Дарҳақиқат, “Япония анъанавий техник ҳамкорликдан ташқари декарбонизация, транспорт тизими ва инсон ресурсларини ривожлантиришга интилмоқда”, дея таъкидлаган эди Хоккайдо университети қошидаги Славян-Евросиё тадқиқот маркази Марказий Осиё замонавий тарихи ва сиёсати бўлими профессори Томоҳико Уяма.

Маълумки, минтақа мамлакатлари аҳолисининг салмоқли қисми хорижий давлатларда турли шароитларда ишламоқда. Уларни ўз ватанида иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва мутахассис қилиб тайёрлаш бўйича кун чиқар юрт минтақада амалга ошираётган лойиҳа ва дастурлар аҳамиятини алоҳида қайд этиш жоиз.

Эътиборли жиҳати, муайян йўналиш бўйича Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Японшунослик” олий мактаби фаолият юритмоқда. Бу масканда кадрлар тайёрлаш тизими бевосита ушбу давлат нуфузли университетлари билан ҳамкорлик асосида шакллантирилган.

Минтақавий интеграция жараёни мавжуд муносабатларга таъсир кўрсатадими?

Минтақа интеграциясига эришиш йўлидаги ҳамкорлигимиз япон томонидан қўллаб-қувватланиши ва ижобий қабул қилиниши табиий. Зеро, С5+1 мулоқот форматини шакллантириш йўлидаги илк қадамни айнан Токио ташлаган. Кейинги йилларда қатор кучли давлатлар, нуфузли халқаро тузилмалар 2004 йил йўлга қўйилган “Марказий Осиё + Япония мулоқоти”дан ўрнак олди. Кун чиқар юрт Марказий Осиёда манфаатлар муштараклиги сари қўйилаётган қадамлар минтақавий интеграция суръатини тезлаштириб, алоқаларни янада чуқурлаштиришига ишонади. Шу боис Токио Марказий Осиё давлат раҳбарлари VII Маслаҳат учрашувидан кўп вақт ўтмай, С5+1 форматига дахлдор давлатлар орасида биринчи бўлиб Марказий Осиё билан саммитга мезбонлик қилди. Бу воқеа кўп  томонлама муносабатлар тараққиёти солномасига ёрқин саҳифа бўлиб кириши шубҳасиз.

Яқин истиқболда устуворлик касб этиши кутилаётган омиллар...

Воқеалар ривожи Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар тарихидан келиб чиқиб таҳлил қилинса, фан-таълим, маданият соҳалари етакчи эканига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, кун чиқар ўлканинг энергетика соҳасидаги ютуқларини минтақамизда татбиқ этиш яқин ва ўрта истиқбол учун жуда муҳим. Бундан ташқари Япония юмшоқ кучи кучли таъсирга эга мамлакатлар сирасига киради. Демак, умумий туризм салоҳияти ҳам жуда юқори. Айни йўналишда қўшни давлатлар билан бирга минтақага хос юмшоқ куч механизмини ишлаб чиқиш ва мазкур тизимни “япон тажрибаси” билан уйғунлаштириш самара бериши мумкин.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Токио Марказий Осиёдан нима хоҳлайди?