Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги йирик компания раҳбарларидан иборат делегация Бухоро вилоятида бўлди.

Меҳмонлар дастлаб “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат паркида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Зирабод массивида барпо қилишга киришилган мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.

Бунда биринчи босқичда 300 миллион АҚШ доллари қийматига тенг бўлган лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшилган қиймат, шунингдек, 2 мингта иш ўрни, қолаверса, 250 миллиард сўмга тенг солиқ тушуми ва 100 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилиш имконини беради.

Олег Коробченко вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан ҳудудда жадал олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириб, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш  объектнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шу ерда меҳмонларга вилоятнинг савдо иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида бўлиб ўтган Олий даражадаги учрашувларда россиялик ҳамкорлар томонидан махсус саноат парки иштирокчилари ва бошқарув компанияси учун қўлланиладиган қўшимча имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Шундан келиб чиқиб, томонларнинг лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Бу борада ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Татаристон делегациясининг вилоятга ташрифининг расмий қисми Ботир Зарипов ва Олег Коробченконинг учрашуви билан давом этди.  

Икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион масалалар атрофлича муҳокама этилиб, истиқболли йўналишларда ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди. Бу борада муҳим келишувларга эришилди.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Татаристон делегацияси Бухорода