Тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Янги Ўзбекистон» университетида устоз ва мураббийлар билан учрашув ўтказмоқда.
– Аёллар ишли бўлса, оилага қўшимча даромад киради, болаларнинг билим олишига кўпроқ шароит яратилади, – деди Президентимиз.
Шу боис, келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналарнинг бадал пули бюджет ҳисобидан қопланади.
Боғча тарбиячиларига ишлаб туриб олий маълумот олиш имкони яратилган. Жорий йил уларнинг 7 минг нафари олийгоҳга кирди: ҳафтада беш кун ишлаб, бир кун ўқимоқда.
Келаси ўқув йилидан тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларидаги ўқиш муддати тўрт йилдан уч йилга қисқаради.
Боғчада камида беш йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
ЎзА