Табиат болалар нигоҳида
Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида болаларда экологик маданиятни шакллантириш, уларни табиатга меҳр ва эътибор руҳида тарбиялаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.
Ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринга ўғил болалар ўртасида Навбаҳор туманидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Зафар Акрамов ва қиз болалар ўртасида эса Навоий шаҳридаги 33-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Мубина Ҳасанова лойиқ деб топилди.


Ғолиб ва совриндорлар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А. Бўриев, ЎзА