Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университетида Марказий Осиё Сунъий Интеллект Ассоциацияси раиси Владимир Норов иштирокида “Сунъий интеллект даврида олий таълим ва илм-фан трансформацияси” мавзусида илмий-амалий учрашув ўтказилди. Унда университет ректори Обид Ҳамидов, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда В. Норовнинг халқаро майдондаги кўп йиллик фаолияти ҳамда университет ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиб, унга «Бухоро давлат университетининг фахрий профессори» унвони, «БухДУ – 95 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони ҳамда «Дипломатия ва элчилик муносабатлари тарихи» мавзусидаги илмий асарлар тўплами топширилди.
Шунингдек, Бухоро давлат университети ва Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат сунъий интеллект технологияларини таълим ва илмий жараёнларга кенг жорий этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
[gallery-30136]
Владимир Норов маърузасида сунъий интеллектнинг минтақа тараққиётидаги ўрни, олий таълим тизимида кечаётган трансформация жараёнлари ва замонавий технологияларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Таъкидланганидек, мазкур учрашув ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, университетнинг инновацион салоҳияти ва халқаро нуфузини ошириш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА