Суд раиси Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва идоралар раҳбарларининг қабуллари мунтазам ўтказилмоқда.
Навбатдаги шундай қабулда Самарқанд вилояти суди раиси Дилшод Ражабов ва унинг ўринбосарлари фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида фуқаролар судлов жараёнлари, ижро ишлари, мулкий низолар ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича вилоят суди масъулларига мурожаат қилди.
Йигирмадан ортиқ масаланинг ҳар бири батафсил таҳлил қилиниб, қонуний асослантирилган жавоб берилди. Ўрганиш талаб қиладиган, муддат билан боғлиқ мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога масъуллар тайинланди.
Вилоят суди раиси суд идоралари раҳбарлари ва судьяларнинг ўз иш жойларида ҳам қабул кунлари мавжуд бўлса-да, жойларда ўтказиладиган сайёр қабуллар фуқаролар билан янада яқин, очиқ мулоқотга киришиш учун қулай имконият эканлигини таъкидлади.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири