Жиззах вилоятининг Зомин туманида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бундан 28 йил аввал асос солинган истеъдодли ёш ижодкорларнинг Зомин республика семинари тантанали очилди.

Навоий кон-металлургия заводининг сиҳатгоҳида ташкил этилган ушбу нуфузли семинарга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, тегишли ташкилот ва идоралар, Ёзувчилар уюшмасининг масъул ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, ёш ижодкорлар таклиф этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ банки, Касаба уюшмалари федерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги каби тузилмалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сирожиддин Саййид, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, атоқли шоира Фарида Афрўз ва бошқалар ушбу семинар Ватан адабиётига меҳри баланд ёшларни ўз атрофига жамлаганини эътироф этди.

[gallery-24194]

– Президентимиз 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз йигит-қизлари билан учрашуви юртимиз фарзандларининг қалбига бир умр муҳрланиб қолди, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Бу ерга маърифатли қурол, эзгуликни шиор қилган ёшлар жамланган. Уларнинг эзгу интилишлари ана шундай семинарларга етаклаб келган. Биз талабалик давримизда бундай семинарларни фақат орзу қилардик. Негаки, бизнинг талабалик йилларимиз пахта далаларида ўтган. Не-не бўлғуси Берунийлар, Навоийлар ўша пахтазорларда қолиб кетган. Бу ерга етиб келган кўплаб ёшларимиз "Ватан таянчи", "Мард ўғлон" каби юксак нишонларга сазовор бўлган. Истардимки, ёшларимиз шундай эътиборга, эҳтиромга муносиб бўлишларини, қадрига етишларини. Ҳеч жойда ҳаёт ўз-ўзидан осон бўлиб қолмайди.Ушбу семинарга 28 йил аввал тамал тоши қўйилган. Бугунги семинар иштирокчилари ҳам адабиётнинг ҳақиқий қалдирғочлари бўлиб устоз ижодкорлар сафига қўшилишига тилак билдираман. Умид билдираманки, бу ердаги ёшлардан Ҳамид Олимжонлар, Зулфияхонимлар, Абдулла Орифлар етишиб чиқади.

– Улуғ адиблар ортидан келаётган ижодкор ёшлар келажакнинг ҳақиқий бунёдкоридир, – деди Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев. – Бу ерга адабиётнинг чин мухлислари йиғилгани, бу каби семинарлар ёш ижодкорлар қалбини ғурурга тўлдиргани эътиборга моликдир. Ватан адабиётига бўлган меҳр ва эҳтиром айнан Зомин семинаридан бошлангани диққатга лойиқдир.

Семинарнинг илк кунида шеърият байрами, мушоира бўлиб ўтди. Катта саҳнада устозлар ва ёш ижодкорлар биргаликда шеър ўқиди.

Назокат Усмонова, Жамшид Ёрбеков (суратлар), ЎзА мухбирлари

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз санъатига меҳр Зоминдан бошланган