Сўз эркинлиги бўйича халқаро тренинг иш бошлади
Тошкентда журналист ва муҳаррирлар учун сўз эркинлиги, ахборот олиш имконияти, журналист хавфсизлиги ҳамда этик стандартга бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.
ЮНЕСКО кўмагида ташкил этилган, маҳаллий ва халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этаётган тадбир дастурига кўра, иштирокчилар сўз эркинлигининг ҳуқуқий чегараси, давлат идоралари фаолиятини танқид қилишнинг ҳуқуқий асоси, шунингдек ахборот олишда учрайдиган тўсиқларни бартараф этиш йўллари бўйича амалий билим ва кўникмага эга бўладилар.
[gallery-28740]
– Анжуманда журналистлар учун жуда долзарб мавзулар муҳокама қилиняпти, – дейди халқаро эксперт, ҳуқуқшунос Жоан Барата. – Хусусан, сўз эркинлиги тушунчасининг ҳуқуқий асоси, кўлами ва халқаро инсон ҳуқуқи тизимидаги ўрни ҳақида фикр алмашиляпти.
Тадбир давомида ҳамкасбларимиз журналистикада ҳуқуқий ва этик стандарт ўртасидаги фарқ, касбий масъулият ҳамда медиа соҳасида ўз-ўзини тартибга солиш механизми бўйича ҳам муайян маълумот оладилар.
Д. Ҳакимов, Н. Ҳайдаров (сурат), ЎзА