Сўровнома: устозлар кунига қандай совға тайёрладингиз? (+видео)
Роппа-роса 30 йилдан буён юртимизда 1 октабр — Устоз ва мураббийлар куни сифатида нишонланади. Бу кунда кимдир мактабдаги илк устозини, кимдир университетдаги устозини, яна кимдир эса ҳаётида ўчмас из қолдирган мураббийини эслайди. Байрам яқинлашгани сайин эса одатдаги савол яна кун тартибига чиқади: устозга нима совға қиламиз?
Шу сабабли биз байрам арафасида кўчага чиқиб, юртдошларимиздан сўрадик: улар ўз устозларини қандай табрикламоқчи? Совға тайёрлашганми? Таълим муассасаларида бунинг учун маблағ йиғилганми? Ташаббус кимдан чиққан?
Жавоблар эса турлича. Кимдир устозига гул беришини айтди. Кимдир совғадан кўра самимий табрикни афзал кўришини билдирди. Айримлар эса байрам муносабати билан совға тайёрлаш ва маблағ йиғиш масаласига ўз муносабатини билдирди.
Аслида, устозга бериладиган энг катта совға қимматбаҳо буюм эмас, балки унинг меҳнатини қадрлаш, берган билимини ҳаётда оқлаш ва йиллар ўтиб ҳам уни миннатдорлик билан эслаш бўлса керак.
Батафсил видео давомида билиб оласиз.
Меҳрожиддин Умурзақов, Ойбек Давронов, ЎзА