Си Цзиньпин Сан-Францискода
ХХР Раиси Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун Калифорния штати Сан-Франциско шаҳрига етиб борди, чоршанба куни у АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашади, деб ёзди “Франс Пресс” агентлиги.
Хабарда таъкидланишича, Хитой етакчисининг АҚШга сўнгги ташрифи бундан олти йил аввал амалга оширилган экан.
“Си Цзиньпин Сан-Францискога сешанба куни етиб келди, чоршанба куни у Жо Байден билан узоқ кутилган учрашувни ўтказади”, - дейилади хабарда.
Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги савдо иқтисодий анжумани минтақадаги йигирмадан ортиқ мамлакатни бирлаштиради. 11 ноябрь куни бошланган бу галги саммит ойнинг 17-санасигача давом этади.