Шорт-трек: ёш спортчимиз Осиё очиқ чемпионатида муваффақиятга эришди
Ҳиндистоннинг Деҳрадун шаҳрида спортнинг шорт-трек тури бўйича ўтказилаётган Осиё очиқ чемпионатида ёш спортчимиз совриндорлар қаторидан жой олди.
14-15 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада юртимиз спортчилари яна бир бор ўзларининг иқтидор ва маҳоратини намоён этди.
Қизиқарли кечган баҳсларда ёш спортчимиз Алишер Маҳмудов белгиланган масофани иккинчи ўринда босиб ўтди ва чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Халқаро конкичилар иттифоқи (ISU) тақвим режасидан ўрин эгаллаган мазкур чемпионат мусобақалари 20 августга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА