“Қурманбек” эпосида Бобур образи: тарихий асос ва бадиий талқин
Мехринса Ибрахимовна СУЛАЙМАНОВА доцент Филология фанлари бўича (PhD) фалсафа доктори Андижон давлат педагогика институти Андижон, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада қирғиз халқ эпоси “Қурманбек”да Бобурнинг “Бақбурхан” номи билан тенгсиз ботир ва адолатли ҳукмдор сифатида тасвирланиши, унинг Афғонистондаги ҳукмронлиги билан боғлиқ тарихий элементларнинг фольклорда акс этиши каби масалалар баён этилган. Шунингдек, эпосдаги ўзбек этноними ва Бобур қизи (Қанишай) образи бадиий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: эпос, тарихий достон, ҳукмдор, шоҳ, тарихий элемент, этноним.