Қўшкўпир маҳаллаларида дув-дув гап
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда Хоразм вилоятида ҳам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадига қаратилган лойиҳа доирасида маънавият тарғиботчилари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар билан ижодий учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилмоқда.
[gallery-15343]
Ана шундай тадбирлар Қўшкўпир туманининг Зарбдор, Ифтихор, Тегалак, Довуд, Кенагас, Олтинвоҳа, Кўктом, Қорамон, Ўзбекистон, Ёвғир маҳаллаларида бўлиб ўтди. Учрашувларда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. Уларда сўз олган тарғиботчилар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва бунёдкорликлар негизида инсон манфаати устувор эканлигини таъкидлади.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА