“Қалдирғоч”да мазмунли таътил
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшларнинг ёзги таътил вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида “Долзарб 90 кунлик” Ёз-2026 дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастур доирасида республика бўйлаб мослаштирилган умумтаълим мактабларида соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Андижон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида ҳам Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Андижон шаҳар “Келажак” маркази ҳамкорлигида “Қалдирғоч” номли соғломлаштириш майдончаси ташкил этилган.
[gallery-29960]
Майдончада ҳозирда 4 та йўналиш бўйича 9 турдаги тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, қўл меҳнати, кутубхона, стол тенниси, шахмат-шашка, футбол, киберспорт ва театр йўналишидаги машғулотлар болажонларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.
Таътил мавсуми давомида мазкур масканга жами 500 нафар болажонни қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда соғломлаштириш майдончасида 100 нафар болани ўз бағрига олган.
Таъкидлаш жоиз, бундай майдончалар ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қизиқиш ва иқтидорини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА