Путин Хитойга газ учун чегирма таклиф қилди (+видео)
Эрон шарт қўйди, Россия газни арзонлаштирди: куннинг асосий хориж хабарлари
Эрон Ҳурмуз бўғозини очиш учун АҚШга қатор шартлар қўйди. Теҳрон денгиз блокадаси бекор қилиниши, ҳарбий ҳаракатлар тўхташи ва глобал иқтисодиётга босим ўтказилмаслигини талаб қилмоқда, акс ҳолда бўғоз очилмаслиги айтилган. Шу билан бирга, Россия Хитойга газ етказиб беришда катта чегирмалар бермоқда: «Сибир кучи» қувури орқали юбориладиган газ нархи Европа бозорига нисбатан 30–40 фоиз арзон. Бу Европа бозорининг қисқариши фонида «Газпром» экспорт йўналишини қайта шакллантираётганини кўрсатади.
Молдовада миллиардер Владимир Плахотнюк жиноий фаолиятда айбдор деб топилиб, 19 йилга қамалди. Хитойда эса 29 ёшли қиз 60 мингдан ортиқ заҳарли илон боқиб, йилига юз минглаб доллар даромад қилаётгани маълум бўлди. Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқдаги кескинлик Украинадаги урушни иккинчи планга сураётганидан хавотир билдириб, ҳарбий ёрдам кечикаётганини таъкидлади. Сальвадорда эса «Мара Салватруча» тўдасининг 486 нафар аъзоси устидан оммавий суд бошланди — улар 47 мингдан ортиқ жиноятда айбланмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fkqnEt0m4KM" title=" Eron shart qo‘ydi, Rossiya gazni arzonlashtirdi: kunning asosiy xorij xabarlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нозимбек Мардонов, Салим Обиджонов ЎзА