Президентнинг Туркманистонга ташрифи, тадбиркорларга қайтарилган 19,4 миллион сўм – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этгани, Сурхондарёда ноқонуний ундирилган 19,4 миллион сўм электр тўлови тадбиркорларга қайтариладиган бўлгани ҳамда ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Германия меҳнат бозорида янги имкониятлар очилаётгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан ДХХ томонидан Фарғонада ноқонуний “Умра” зиёратини ташкил этишга уринган турфирма ходими фош этилгани, «Трансфермаркт» рейтингида Абдуқодир Ҳусанов МДҲнинг энг қиммат футболчисига айлангани ҳамда пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилаётгани ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА