Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш